АсосийЖамият

Қашқадарёдаги ўрмон хўжалигида дарахтлар кесиб ташланди

Дарахт кесганларни топиш учун ҳужжатлар ИИБга юборилган.

'Қашқадарёдаги ўрмон хўжалигида дарахтлар кесиб ташланди'ning rasmi

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида навбатдаги назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

Ўтказилган рейд тадбирларида Деҳқонобод давлат ўрмон хўжалигининг "Дуоб" ўрмон бўлими ҳудудида жами 6 туп арча дарахти кесилганлиги аниқланди. Натижада табиатга 41 миллион 400 минг сўм зараретказилган.

Ҳолат юзасидан "Дуоб" ўрмон бўлими масъул қўриқчиси Р.Б.га нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси, 4-қисми билан, яъни ўзига бириктирилган ҳудудларда дарахтларни муҳофаза қилиш ва сақлашга доир қонунчиликда белгиланган чораларни кўрмаганлик учун маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари — 3 миллион 750 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

Шунингдек, қолган айбдорларни аниқлаш мақсадида ҳужжатлар Деҳқонобод туман ИИБга юборилди.

    Бошқа янгиликлар