АсосийМаданият

Амир Темур даврига оид Қуръони Карим қўлёзмаси саҳифалари дунёнинг қатор музей ва кутубхоналарида сақланмоқда

Бу қўлёзма тарихдаги энг йирик Қуръон нусхаларидан бири сифатида эътироф этилади.

'Амир Темур даврига оид Қуръони Карим қўлёзмаси саҳифалари дунёнинг қатор музей ва кутубхоналарида сақланмоқда'ning rasmi

Амир Темур ҳукмронлиги даврида хаттот Умар Ақтоъ томонидан кўчирилган Қуръони Карим қўлёзмаси ўзига хос улкан ҳажми ва ноёб ҳуснихати билан ажралиб туради. Ушбу маҳобатли асар 1402-1405 йиллар оралиғида Ҳиротда яратилган бўлиб, унинг саҳифалари 1,25 х 2,25 метр ҳажмга эга. Қўлёзма Самарқанддаги Бибихоним масжидида махсус тош лавҳда сақланган.  

Бу қўлёзма тарихдаги энг йирик Қуръон нусхаларидан бири сифатида эътироф этилади. Айрим тахминларга кўра, унинг кўчирилишида Бойсунғур Мирзо ҳам иштирок этган бўлиши мумкин. Бугунги кунда қўлёзманинг саҳифалари турли музей ва кутубхоналарда, жумладан, Нью-Йоркдаги Артур М.Саклер галереясида, Лондоннинг Британия кутубхонасида ва Эронда сақланмоқда.

Таъкидлаш керакки, Қуръони Каримнинг мазкур улкан нусхаси нафақат ўзига хослик, балки ислом цивилизациясининг маданий мероси сифатида ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Бу Қуръон кўчирмасининг саҳифалари ҳанузгача тарихшунослар ва ҳуснихат тадқиқотчилари диққат марказида бўлиб келади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Леонардо да Винчи шунчаки рассом эмас, у "генийлик" тимсоли бўлган'ning rasmi

    Маданият 15.01.2025 20:33

    Леонардо да Винчи шунчаки рассом эмас, у "генийлик" тимсоли бўлган

    Генийликка таъриф ва да Винчининг "генийлик" йўли.

    'Ислом цивилизацияси марказида хорижий ҳамкорлар билан учрашув бўлиб ўтди'ning rasmi

    Маданият 15.01.2025 11:14

    Ислом цивилизацияси марказида хорижий ҳамкорлар билан учрашув бўлиб ўтди

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ташқи қисми дизайни ҳамда Имом Бухорий инновацион музейининг контентини яратиш бўйича муҳокама ўтказилди.

    '2025 йилда Беҳбудийнинг 150 йиллиги нишонланади'ning rasmi

    Маданият 04.01.2025 08:27

    2025 йилда Беҳбудийнинг 150 йиллиги нишонланади

    Бу бўйича президент қарори қабул қилинди.

    'Гринвич расадхонаси ва Мирзо Улуғбекнинг буюк илмий мероси'ning rasmi

    Маданият 17.12.2024 08:50

    Гринвич расадхонаси ва Мирзо Улуғбекнинг буюк илмий мероси

    Лондон яқинидаги машҳур Гринвич расадхонаси қурилишида аждодларимизнинг илмий ютуқлари, жумладан, Мирзо Улуғбекнинг кашфиётлари муҳим ўрин тутган.

    'Озодбек Назарбеков "Қирғизистон Республикаси халқ артисти" бўлди'ning rasmi

    Маданият 14.12.2024 08:02

    Озодбек Назарбеков "Қирғизистон Республикаси халқ артисти" бўлди

    Озодбек Назарбеков Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашди.

    'Халқ артисти Тўлқин Тожиев 88 ёшида вафот этди'ning rasmi

    Маданият 13.12.2024 18:27

    Халқ артисти Тўлқин Тожиев 88 ёшида вафот этди

    Кино, театр ва дубляж устаси мингдан ортиқ фильмларни овозлаштиришда иштирок этган.