АсосийЖамият

Ўзини ўзи банд қилган ҳолда таксичилик қилишга рухсат доимий бўлади

Президент транспорт ва логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.

'Ўзини ўзи банд қилган ҳолда таксичилик қилишга рухсат доимий бўлади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев 11 январь куни транспорт ва логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.

Сўнгги етти йилда маҳаллий ташувчиларни қўллаб-қувватлаш натижасида юк автомобиллари сони 7 карра ошиб, 26 мингга етган. Уларнинг халқаро ташишдаги улуши эса 35 фоиздан 60 фоизга ошган.

Лекин дунёдаги геосиёсий вазият бу соҳада қийинчилик туғдирмоқда. Ғарб йўналишида ташиш муддати 2 карра, харажати эса 1,5 баробаргача ошиб кетаяпти. Айрим Европа мамлакатлари чегараларидаги ўтказиш пунктлари ёпилган, бошқаларида узоқ навбатлар юзага келган.

Шу боис транспорт-логистика тизимини изчил ривожлантириш ва ташқи савдо йўналишларини диверсификация қилиш зарурлиги таъкидланди.

Хусусан, халқаро ва минтақавий бозорларга олиб чиқадиган муқобил йўналишлар бўйлаб жойлашган мамлакатлар билан транзит юк ташувларни соддалаштириш ва эркинлаштириш, чегараларда ундириладиган йиғимларни ўзаро тенглик асосида камайтириш ёки бекор қилиш чораларини кўриш керак.

Юртимизда юк жўнатувчи ва ташувчини ўзаро боғлайдиган экспедиторлик хизматларининг асосий қисми хорижий компанияларга тўғри келади. Бу соҳада маҳаллий экспедиторларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг халқаро юк ташишдаги хизматларига қўшилган қиймат солиғи олинмайдиган бўлди. Натижада маҳаллий корхоналар улушини 45-50 фоизга чиқариш имконияти кўрсатиб ўтилди.

Шу каби чоралар орқали халқаро юк ташиш ҳажмини 2 карра ошириш, транспорт хизматлари экспортини камида 3 миллиард долларга етказиш вазифаси белгиланди.

Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит ташувлар ҳажмини кўпайтириш ҳам муҳим. Бу борада яратилаётган қулайликлар натижасида мамлакат сўнгги йилларда Жаҳон банкининг логистика бўйича индексида юқориламоқда. Бу транзит салоҳияти билан бирга инвестиция оқими ошишига, умуман, савдо-иқтисодий алоқалар ривожига хизмат қилади.

Мутасаддиларга электрон навбат тизимини кенг жорий этиб, чегарадан ўтиш вақтини 20 дақиқагача қисқартириш, транспорт воситаларини онлайн кузатиш тизимини йўлга қўйиш орқали қўшимча юк оқимларини жалб қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Яна бир масала – йўналишсиз такси хизматларига тегишли. Икки йил олдин жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган ҳолда таксичилик қилишига вақтинчалик рухсат берилган эди. Бунинг натижасида таксичилар сони 6 баробар ошиб, 457 мингга етди. Шу боис энди бу тартиб доимий бўлиши айтилди.

Таксиларга мижоз топишда қулай ахборот хизматлари бозори шаклланди. Ҳозирда 151 та агрегатор компаниялар иш юритаяпти ва бу яна ўсиб бораяпти. Шу боис агрегаторлар фаолиятини тартибга солиш, уларнинг давлат, ҳайдовчи ва йўловчилар олдидаги мажбуриятини аниқ белгилаш вазифаси қўйилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Женисбек Пиязов радарчиларга мурожаат қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:03

    Женисбек Пиязов радарчиларга мурожаат қилди

    15 минутда 4 марта радарга тушган санъаткор жим турмади.

    'Урганч аэропортида самолётларнинг қўниши ва учишига чеклов ўрнатилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:56

    'Экологик зарарларни мажбурий суғурталаш тизими жорий этилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:00

    Экологик зарарларни мажбурий суғурталаш тизими жорий этилиши мумкин

    Бу бўйича лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

    'Бугун республика бўйлаб ёғингарчиликсиз, илиқ ҳаво ҳарорати кузатилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:12

    Бугун республика бўйлаб ёғингарчиликсиз, илиқ ҳаво ҳарорати кузатилади

    "Ўзгидромет" 12 январь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Президент электротехника соҳасидаги натижалар ва галдаги вазифалар тақдимоти билан танишди'ning rasmi

    Жамият 11.01.2025 21:19

    'Тошкентга 3 та замонавий метро поездлари олиб келинди'ning rasmi

    Жамият 11.01.2025 20:25

    Тошкентга 3 та замонавий метро поездлари олиб келинди

    Бугун Тошкент метрополитенига яна янги 4 вагонли метро поездлари олиб келинди.