АсосийЖамият

Президент электротехника соҳасидаги натижалар ва галдаги вазифалар тақдимоти билан танишди

Электротехника саноатидаги режалар тақдимот қилинди.

'Президент электротехника соҳасидаги натижалар ва галдаги вазифалар тақдимоти билан танишди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев 11 январь куни электротехника соҳасидаги натижалар ва галдаги вазифаларга оид тақдимот билан танишди.

Бу соҳанинг саноатдаги улуши 3,5 фоиз, товарлар экспортида 10 фоизни ташкил этади. Ўтган йили 31 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган, 1 миллиард 300 миллион доллар экспорт қилинган. 516 миллион доллар инвестиция ўзлаштирилиб, 85 та янги корхона ишга тушган. Бу соҳада 27 мингдан зиёд юртдошимиз ишламоқда.

Ўтган йили 5 сентябрда бўлган видеоселектор йиғилишида соҳада натижадорликни ошириш имкониятлари кўрсатиб берилган эди. Шунга асосланиб, жорий йилда қатор вазифалар белгилаб олинган.

Тақдимотда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси бу йил ҳудудларда 4 миллиард долларлик 290 та янги лойиҳани бошлаб, 600 миллион доллар инвестиция ўзлаштириш, мисни қайта ишлаш даражасини 75 фоизга етказиш режаларини айтди.

Бунда маҳаллийлаштириш дастурларидан фойдаланиш муҳим. Масалан, бу йил мамлакатимизда 75 миллиард долларлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади. Шунинг 28 миллиард долларини маҳаллий маҳсулотлар ҳисобидан қоплаш мумкин.

Электротехника кластерини кенгайтириш учун Оҳангаронда қўшимча 200 гектар, Фарғонада 10 гектар, Урганчда 4 гектар ер ажратилди. 181 миллиард сўм эвазига инфратузилма қурилди.

Энди тадбиркорларга технопарклар ҳудудида тайёр бино қуриб, электротехника ва турдош соҳа корхоналарига сотишга рухсат бериш мўлжалланмоқда. Юқори технологияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйган тадбиркорларни уч йил муддатга фойда ва мол-мулк солиғидан озод қилиш таклиф этилмоқда.

Бу, жумладан, Оҳангарон мис кластерида 68 миллион долларлик, Қашқадарё, Фарғона ва Урганчда 30 миллион долларлик янги лойиҳаларга имконият очади.

Маҳсулотлар сотилиши учун вазирлик ва саноат тармоқлари кесимида 15 триллион сўмлик кафолатли бозор ҳам ташкил қилинмоқда. Ижтимоий объектлар учун қайта тикланувчи энергия қурилмаларини маҳаллий корхоналардан харид қилиш тартиби ишлаб чиқилмоқда.

Давлатимиз раҳбари бу соҳа яшил иқтисодиёт учун, барқарор ривожланиш учун жуда муҳим эканини таъкидлади. Шу боис жойлардаги барча имкониятларни ишга солиш, тадбиркорларга инфратузилма, молия ва хомашё жиҳатидан қўшимча шароитлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди.

Мутасаддилар буларнинг эвазига экспортни йилига 3 миллиард долларга, ишлаб чиқариш ҳажмини 50 триллион сўмга етказиш имконияти борлигини қайд этди.

Инновацияларни ўрганиб, бозорбоп маҳсулотлар яратиш, малакали муҳандис, технолог ва ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентга 3 та замонавий метро поездлари олиб келинди'ning rasmi

    Жамият 11.01.2025 20:25

    Тошкентга 3 та замонавий метро поездлари олиб келинди

    Бугун Тошкент метрополитенига яна янги 4 вагонли метро поездлари олиб келинди.

    'Афғонистон Россия билан стратегик шартнома имзолашга тайёрланмоқда'ning rasmi

    Жамият 11.01.2025 18:26

    Афғонистон Россия билан стратегик шартнома имзолашга тайёрланмоқда

    Бу ҳақда афғон оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

    'Наманганда прокурор катта ёрдамчиси 2400 доллар пора билан ушланди'ning rasmi

    Жамият 11.01.2025 16:50

    'Ўзбекистонда 2028 йилгача ов қилишга чеклов қўйилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият 11.01.2025 12:01

    Ўзбекистонда 2028 йилгача ов қилишга чеклов қўйилиши мумкин

    Бу бўйича президент фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

    'Тошкентда прокуратура терговчиси пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 11.01.2025 11:30

    Тошкентда прокуратура терговчиси пора билан қўлга тушди

    У 30 минг АҚШ долларига "савдолашиб", шундан 20 мингини олаётганда қўлга тушган.

    'Бўстонлиқда Ўзбекистон "Қизил китоб"ига киритилган қўнғир айиқ ўлдирилди'ning rasmi

    Жамият 11.01.2025 10:24