АсосийJamiyat

“Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил" эсдалик нишони таъсис этилди

“Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил" эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони имзоланди.

Нишон Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 25 йиллигини нишонлаш ҳамда давлатимизнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва Қуролли Кучларни барпо этишга салмоқли ҳисса қўшган ҳарбий хизматчиларни, Қуролли Кучлар фахрийларини ва хизматчиларини қўллаб-кувватлаш мақсадида таъсис этилади.

Фармонга кўра, “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил” эсдалик нишонлари ва уларнинг гувоҳномалари бир ой муддатда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайёрланади.

Бошқа янгиликлар