Жеки Чан “Оскар” мукофотини қўлга киритди, деб хабар берди “Tengrinews.kz” нашри.
Машҳур актёр Жеки Чан бу мукофотга кино санъатига қўшган ҳиссаси туфайли эришди. Мукофотнинг тақдимот маросими шанба куни Лос-Анжелос шаҳрида бўлиб ўтди.
“200 та фильмда суратга тушиш жараёнида синмаган суягим қолмади, шунинг учун ҳам “Оскар” меники бўлиши керак”, деб ҳазиллашди 62 ёшли актёр мукофотни қабул қилиб олаётганда.
Америка кинематография академияси мазкур мукофотни 1948 йилда таъсис этган.
Жеки Чан Forbes журналининг 2016 йилги энг қиммат ҳақ олувчи актёрлар рўйхатидан иккинчи ўринни эгаллади. Унинг даромади 61 миллион долларни ташкил этади.
Жеки Чан 62 ёшга кирганига қарамай, дунёда жанговор фильмларда иштирок этувчи энг машҳур ва маҳоратли актёр ҳисобланади. У жангари фильмлар билан бир қаторда комедия фильмларида ҳам ролларни маҳорат билан ижро этади, жанг саҳналарини ўзи мустақил равишда саҳналаштиради. Голливуднинг Шон-шуҳрат хиёбонида Жеки Чаннинг ўз юлдузи бор, бундан ташқари Голливуддаги Хитой театрида бармоқ изларини қолдирган илк осиёлик актёр ҳисобланади.
05.11.2019, 00:13
“Ёлғизлар”, “Кўз ёшим”, “Дард” каби ўн бешдан зиёд фильмлари орқали танилган актёр Шавкат Комилов иштирокида видео тарқалди...Унда актёр, портнёри Азиза Ёқубовани чин маънода ўлдириб қўйишига...26.07.2017, 15:43
Шундай актёрлар борки, уларни экранда кўп кўрмасак-да, ижро этган роллари билан ёдимизда сақланиб қолишади. Бахтиёр Ғафуров. Ўзбек томошабинлари уни кўпроқ Борис Ғафуров сифатида танишади. Спектакль,...11.07.2017, 15:07
Барчамиз бирдек севиб томоша қиладиган “Ишдаги ишқ” фильмининг суратга олинганига 40 йилдан ошди. Бироқ, мазкур фильм ҳамон севимли, ундаги қаҳрамонлар қадрли...Севимли кинокартинамизда роль ижро этган...11.07.2017, 14:10
Учрашувимиз меҳмонини кинодаги катта-кичик роллари орқали яхши танийсиз. Санъатга кириб келгунига қадар эса у спортчи бўлган. Сўзимиз чин. Жароҳат олмаганида эҳтимол бугун актёр эмас, футболчи...