АсосийЖамият

Шавкат Мирзиёев хорижлик маслаҳатчисини Сума Чакрабарти билан учрашди

Президент ислоҳотларнинг бориши ва истиқболларини муҳокама қилди.

'Шавкат Мирзиёев хорижлик маслаҳатчисини Сума Чакрабарти билан учрашди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан учрашув ўтказди.

"Ўзбекистон - 2030" стратегиясини жорий йилги давлат дастури доирасида амалга оширишнинг ҳолати ҳамда келгуси йилда ислоҳотларни янада илгари суриш истиқболлари кўриб чиқилди.

Давлат бошқарувида кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни доирасидаги кейинги қадамлар муҳокама қилинди. Миллий қонунчиликни ЖСТ қоидалари ва талаблари билан уйғунлаштиришни жадаллаштириш, шунингдек, мамлакатнинг глобал рейтинглардаги ўрнини яхшилаш бўйича ишларни давом эттириш зарурлиги қайд этилди.

Президентимиз режалаштирилган барча лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш, стратегик ислоҳотлар кун тартибини янги ташаббуслар билан, айниқса мамлакатимизда эълон қилинган Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва "яшил" иқтисодиёт йилидаги вазифаларни ҳисобга олиб янада бойитиш муҳимлигини таъкидлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Хоразмни ривожлантириш бўйича режалар кўриб чиқилди'ning rasmi

    Жамият 22.11.2024 20:07

    Хоразмни ривожлантириш бўйича режалар кўриб чиқилди

    Вилоятга келгуси йил 1,5 млрд доллар инвестицияларни жалб этиш режалаштирилган.

    '"Flyadeal" авиакомпанияси Жиддадан Тошкентга парвозларни йўлга қўйди'ning rasmi

    Жамият 22.11.2024 18:41

    "Flyadeal" авиакомпанияси Жиддадан Тошкентга парвозларни йўлга қўйди

    Авиакомпаниянинг биринчи рейси 21 ноябрь куни Тошкент аэропортига қўнди.

    'Пойтахтнинг айрим кўчалари 19 кунга ёпилади'ning rasmi

    Жамият 22.11.2024 18:35

    Пойтахтнинг айрим кўчалари 19 кунга ёпилади

    Аҳолидан ушбу давр мобайнида муқобил йўллардан фойдаланиш сўралмоқда.

    'Тошкент туманидаги цехда ёнғин юзага келди'ning rasmi

    Жамият 22.11.2024 18:16

    Тошкент туманидаги цехда ёнғин юзага келди

    Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқлиги айтилди.

    'Муқаддам фирибгарлик жиноятини содир этган шахс 40 минг доллар билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 22.11.2024 18:03