Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Колумбияга қарши ўйиндан сўнг майдон четида жароҳат олган оператор ҳолидан хабар олди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, 18 июнь куни бўлиб ўтган учрашув давомида тўп учун кечган кураш эпизодларидан бирида Ҳусанов трансляция оператори билан тўқнашиб кетган.
Ўйин якунланганидан сўнг операторнинг аҳволи суриштирилиб, унга Абдуқодир Ҳусанов имзоси туширилган махсус футболка тақдим этилди. Футболчи операторга тезроқ соғайиб кетишини тилаб, самимий тилакларини билдирди.
Ўзбекистон футбол ассоциациясига кўра, мазкур ҳолат спортда ўзаро ҳурмат ва инсонпарварлик тамойилларининг яна бир ёрқин намунаси бўлди.






