1

Хакасия осмонида метеорит пайдо бўлди (Видео)

ДУНЁ 07.12.2016, 11:10
Теглар: Видео
Хакасия осмонида метеорит пайдо бўлди (Видео)

Олимлар Хакасия метеорити ергача учиб келганлигини маълум қилишди, деб хабар берди “Gazeta.ru”  нашри.

Кеча кечқурун Хакасия осмонидан пайдо бўлган ёп-ёруғ жисм аҳолини бир тарафдан ҳайратга солган бўлса, иккинчи тарафдан даҳшатга солди. Метеорит маҳаллий телевидениенинг ишини тўхтатиб қўйди. Ғалати ҳодиса ҳақида аввалига фақат хакасияликлар ижтимоий тармоқлар орқали баҳс-мунозарага киришган бўлса, кейинчалик уларнинг сафига маҳаллий ОАВ ва расмий ташкилотлар ҳам қўшилди. Саянгорск шаҳар фуқаро мудофааси ва фавқулодда вазиятлар штабининг берган маълумотига кўра, осмон жисми Бейск туманида, маҳаллий вақт билан 18.37 да учиб ўтганлиги қайд этилган.

Метеорит ерга етиб келмасдан, атмосфера қатламида ёниб кетган, аҳолига ҳеч қандай зарар етмаган. Саянгорск шаҳар телевидениеси бир муддат ўз ишини тўхтатишга мажбур бўлган ва кейинчалик метеорит ҳақида махсус хабар берилган.

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1