Ўзбекистоннинг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги элчиси Нодиржон Турғунов Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳусайн Брахим Таҳга ишонч ёрлиқларини топширди.
Таъкидланишича, Нодиржон Турғунов Ўзбекистоннинг ИҲТ ҳузуридаги доимий вакили вазифасини бажаради.
Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон ва ИҲТ ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиб, турли йўналишларда ҳамкорликни янада чуқурлаштириш муҳимлигини таъкидладилар.
Маълумот ўрнида, Нодиржон Турғунов 2024 йил март ойидан буён Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги дипломатик ваколатхонасига раҳбарлик қилмоқда. Бунгача, 2021 йилдан 2024 йилгача Ўзбекистоннинг Жиддадаги бош консули лавозимида ишлаган.
ИҲТга келсак, Ўзбекистон 1996 йил 2 октябрда ушбу ташкилотнинг тўлақонли аъзоси мақомини олди.