АсосийЖамият

Тошкентда 556 минг долларлик крипто айланмасига алоқадор йигит ушланди

Тошкент шаҳрида катта миқдорда ноқонуний криптоактивлар айланмасини амалга оширган ёш фуқаро қўлга олинди.

'Тошкентда 556 минг долларлик крипто айланмасига алоқадор йигит ушланди'ning rasmi

Яшнобод туманида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 2004 йилда туғилган йигит 6,7 миллиард сўмлик (556 минг доллардан ортиқ) крипто маблағларни P2P операциялари орқали айлантиргани аниқланди.

Текширув чоғида унинг смартфонидаги иловалар ва аккаунтлар орқали ноқонуний кирим-чиқим операциялари амалга оширилгани маълум бўлган.

Гумонланувчи HTX ва Bitget платформаларида фаолият юритганини тан олиб, бу ишлар ноқонуний эканини билмаганини айтган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ишлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар