АсосийБУ ҚИЗИҚ

Ўзбекистонлик ҳакамлар Жаҳон чемпионатининг навбатдаги муҳим учрашувини бошқаради

Учрашув 20 июнь куни Тошкент вақти билан соат 03:00 да старт олади.

'Ўзбекистонлик ҳакамлар Жаҳон чемпионатининг навбатдаги муҳим учрашувини бошқаради'ning rasmi

АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида ўтаётган FIFA Жаҳон чемпионати баҳсларида ўзбекистонлик ҳакамларга яна бир масъулиятли вазифа ишониб топширилди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси маълум қилишича, FIFA рефериси Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси мусобақанинг «С» гуруҳидан ўрин олган Шотландия ва Марокаш миллий терма жамоалари ўртасидаги баҳсни бошқаради.

Учрашув 20 июнь куни Тошкент вақти билан соат 03:00 да старт олади.

Илгиз Танташевга ён чизиқларда халқаро тоифадаги ҳакамлар Андрей Сапенко ҳамда Тимур Гайнуллин ёрдам беради.

Қайд этиш жоиз, ўзбекистонлик ҳакамлар сўнгги йилларда халқаро майдонда фаол иштирок этиб келмоқда. Хусусан, Илгиз Танташев FIFA ва Осиё футбол конфедерацияси тасарруфидаги нуфузли мусобақаларда мунтазам ишлаб келаётган тажрибали ҳакамлардан бири ҳисобланади.

Жаҳон чемпионати каби энг йирик футбол мусобақасида ўзбекистонлик ҳакамлар жамоасига навбатдаги ўйиннинг ишониб топширилиши мамлакат ҳакамлик мактаби учун муҳим эътироф сифатида баҳоланмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун қандай об-ҳаво бўлади?'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ Бугун 02:36

    Бугун қандай об-ҳаво бўлади?

    “Ўзгидромет” ўз прoгнозларини маълум қилди.

    'Ҳиндистонлик эркак 5 йилдан бери ўтирмасдан ҳаёт кечирмоқда'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 15.06.2026 12:10

    Ҳиндистонлик эркак 5 йилдан бери ўтирмасдан ҳаёт кечирмоқда

    Mазкур руҳий амалиёт шартларига кўра, у жами 12 йил давомида тик турган ҳолда яшаши лозим.

    'Доллар курси пасайди'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 15.06.2026 11:36

    Доллар курси пасайди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 16 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Aйрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 15.06.2026 02:35

    Aйрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

    Мутахассислар сел ва сув тошқини хавфи мавжудлигидан огоҳлантирмоқда.

    'Бугун об-ҳаво қандай бўлади?'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 14.06.2026 03:03

    Бугун об-ҳаво қандай бўлади?

    Бугун ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

    'Илон Маск дунёдаги биринчи триллионерга айланди'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 13.06.2026 06:18

    Илон Маск дунёдаги биринчи триллионерга айланди

    Bloomberg рейтингига кўра, Tesla ва SpaceX асосчиси бўлган Маскнинг умумий бойлиги 1,11 триллион долларга етган.