Туркияда 25 ноябрь, душанба куни қор ёғиши натижасида 20 та вилоят ва яна беш вилоятнинг бир қисмида таълим жараёнлари тўхтатилди. Бу ҳақида zamon.uz хабар бермоқда.
Маҳаллий нашрларнинг хабар беришича, мамлакат шарқидаги Малатя вилоятида 787 нафар фуқаро йўллардаги қор кўчишидан қутқарилган.
Ҳекимхон вилоятида беш нафар чўпон тоғда қор остида қолиб кетди. Улар қутқарилган, бироқ улардан бири кейинроқ касалхонада вафот этган.
Йўлларни тозалаш ва фуқароларни қутқариш ишлари давом этмоқда.