АсосийДунё

Европа Иттифоқи Тожикистоннинг 3 банкини "қора рўйхат"дан чиқарди

Ушбу банклар Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтишга кўмаклашганликда айбланган эди.

'Европа Иттифоқи Тожикистоннинг 3 банкини "қора рўйхат"дан чиқарди'ning rasmi

Европа Иттифоқи Тожикистоннинг учта "Спитамен Банк", "Душанбе Сити Банк" ва "Коммерсбанк Таджикистана" банкларини "қора рўйхат"дан чиқарди.

Аввалроқ ушбу банклар Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтишга кўмаклашганликда айбланган эди. Қарор Тожикистон ва Европа ҳамкорлари ўртасидаги музокаралардан сўнг қабул қилинган.

Тожикистон Миллий банкига кўра, бу қадам мамлакат банк тизими ривожига туртки беради. Шунингдек, Европа Иттифоқи қарори вазирликлар ва банклар билан муносабатлар яхшилангани натижаси сифатида баҳоланган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу банклар Россияга қарши 19-санкциялар пакети доирасида рўйхатга киритилган эди. Улар Россия иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш учун молиявий операцияларда иштирок этганликда гумон қилинган.

23 апрель куни эса Европа Иттифоқи Россияга қарши 20-санкциялар пакетини тасдиқлади. Унда портлар, ўнлаб танкерлар, криптовалюта платформалари ҳамда Россия ҳарбий саноатига алоқадор шахс ва компаниялар ҳам қамраб олинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Колумбияда автобус портлатилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:46

    Колумбияда автобус портлатилди

    Ҳодиса ортидан ўнлаб одам ҳалок бўлди.

    'Яқин Шарқда ядровий пойга хавфи кучаймоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:40

    Яқин Шарқда ядровий пойга хавфи кучаймоқда

    Эроннинг эҳтимолий ядро қуролига эга бўлиши минтақада кучлар мувозанатини кескин ўзгартириши мумкин.

    'Трамп иштирок этган кечки тадбирда отишма содир бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 03:54

    Трамп иштирок этган кечки тадбирда отишма содир бўлди

    Оқ уй маълумотига кўра, президент Дональд Трамп ва вице-президент Жей Ди Вэнс хавфсиз жойга зудлик билан эвакуация қилинган.

    'Трамп АҚШ–Эрон музокаралари доирасида Покистонга сафарни бекор қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 03:45

    Трамп АҚШ–Эрон музокаралари доирасида Покистонга сафарни бекор қилди

    АҚШ президенти агар Эрон гаплашмоқчи бўлса, “шунчаки қўнғироқ қилиш кифоя”лигини айтган.

    'Теҳрондан рақамли таҳдид ишораси'ning rasmi

    Дунё 25.04.2026 14:46

    Теҳрондан рақамли таҳдид ишораси

    Теҳрон сувости интернет кабеллари масаласида ишорали огоҳлантириш қилди.

    'Урушми ёки келишувми?'ning rasmi

    Дунё 25.04.2026 10:33

    Урушми ёки келишувми?

    Эрон ва Покистон музокаралар орқали АҚШ билан янги босқични муҳокама қилмоқда.