АсосийЖамият

Чет элда назоратсиз қолган болалар Ўзбекистонга қайтарилди

Улар ота-онасининг яқин қариндошига ишончнома асосида Россияга борган.

'Чет элда назоратсиз қолган болалар Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

26 ноябрь куни Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги ходимлари кўмагида Новосибирск ва Москва шаҳарларидан халқаро келишувларга мувофиқ,  уч нафар вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси Ватанга қайтарилди.  

Болалар Тошкент шаҳри ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази томонидан қабул қилинди ва Ижтимоий ҳимоя миллий  агентлиги кўмагида ота-оналарига топширилди.  

Улар ота-онасининг яқин қариндошига ишончнома асосида Россия Федерациясига борган бўлиб, аммо ушбу ишончнома Россия ҳудудида юридик кучга эга эмаслиги сабабли вояга етмаган фуқаролар ота-онаси қаровисиз қолган деб эътироф этилган.

Олиб келинган болалар ва уларнинг оилаларига ижтимоий хизматлар уларнинг яшаш манзилига яқин бўлган «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан кўрсатилади.  

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар