АсосийShou-biznes

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Маҳмуджон Азимовга орадан 15 йил ўтиб лицензияси қайтариб берилди

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Маҳмуджон Азимовга концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия тақдим этди. Бу ҳақда “Дарё” хабар бермоқда.

Маҳмуджон Азимовнинг ўғли Ортиқжон Азимовнинг маълум қилишича, отасининг лицензияси 2001 йилнинг 14 апрель куни «Истиқлол» санъат саройида бўлиб ўтган концерт дастуридан кейин олиб қўйилганди.

Орадан 15 йил ўтиб Ортиқжон Азимов Ўзбекистон бош вазири виртуалхонасига отасининг лицензиясини қайтаришни сўраб ариза берган. Кўп ўтмай аризага ижобий жавоб қайтарилган ва «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасининг 1 йилга мўлжалланган концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия тақдим этилган.

“Ўзбекнаво” сайтида лицензия 2016 йилнинг 26 октябридан бошлаб амалда экани кўрсатилган.

“Оиламиз номидан эътибор учун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга чуқур миннатдорчилик билдирамиз”, — деб айтиб ўтган Маҳмуджон Азимовнинг ўғли.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар