АсосийДунё

Тбилисида норозилик намойишлари авж олмоқда

Грузиянинг АҚШ, Нидерландия, Болгария, Италия ва Литвадаги элчилари норозилик сифатида ўз лавозимларини тарк этди

'Тбилисида норозилик намойишлари авж олмоқда'ning rasmi

Грузия пойтахтида мамлакатнинг ЕИга кириши бўйича музокаралар музлатилганлиги сабабли норозилик намойишлари тобора авж олмоқда. 

Грузия жамоат телерадиокомпанияси биноси олдидаги намойишчилар мухолифат ва мамлакат президенти Саломе Зурабишвилига эфирга рухсат бериш, шунингдек, телеканал бош директори ва васийлик кенгаши раисини ишдан бўшатишни талаб қилмоқда. 

Ҳукуматнинг ЕИ билан интеграцияни тўхтатиш қарорига қарши намойишлар Грузиянинг бошқа йирик шаҳарлари: Зугдиди, Батуми, Кутаиси ва Горида ҳам бўлиб ўтмоқда. 

 Грузиядаги энг йирик банклар Bank of Georgia ва ТBC, Мagti ва Silknet алоқа операторлари, шунингдек, яна бошқа бир қатор йирик компаниялар намойишчилар билан бирдамлик билдирди.

Ҳукуматнинг евроинтеграцияни тўхтатиб қўйиш қарори Грузия Ташқи ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Конституциявий суди ходимлари ва бошқа давлат муассасалари хизматчилари томонидан ҳам оммавий равишда қораланди. Бундан ташқари, Грузиянинг АҚШ, Нидерландия, Болгария, Италия ва Литвадаги элчилари норозилик сифатида ўз лавозимларини тарк этгани хабар қилинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Америка ҳақиқий банкротликка яқинлашмоқда'ning rasmi

    Дунё 04.12.2024 16:20

    Америка ҳақиқий банкротликка яқинлашмоқда

    Илон Маск АҚШ давлат қарзи ўсиб бораётганини айтди.

    'Германияда Европадаги энг қиммат арча ўрнатилди'ning rasmi

    Дунё 04.12.2024 15:33

    Германияда Европадаги энг қиммат арча ўрнатилди

    2024 та тилла тангадан ташкил топган ва тепасида битта йирик танга қўйилган ушбу ялтироқ кўргазма 2,4 миллион долларга баҳоланган.

    'Жанубий Корея мудофаа вазири истеъфога чиқди'ning rasmi

    Дунё 04.12.2024 15:13

    Жанубий Корея мудофаа вазири истеъфога чиқди

    Вазир фавқулодда ҳарбий ҳолат туфайли юзага келган барча тартибсизликлар учун жавобгарликни зиммасига олди.

    'Жанубий Кореяда мухолифат президентга импичмент эълон қилишга чақирмоқда'ning rasmi

    Дунё 04.12.2024 14:22

    Жанубий Кореяда мухолифат президентга импичмент эълон қилишга чақирмоқда

    Фуқаролик ташкилотлари Жанубий Корея ҳукуматининг истеъфосини талаб қилмоқда.

    'Россияда ўзбекистонлик аёл бир ярим ёшли қизини қийноққа солгани аниқланди'ning rasmi

    Дунё 04.12.2024 14:11

    Россияда ўзбекистонлик аёл бир ярим ёшли қизини қийноққа солгани аниқланди

    Аёлга умумий тартибли колонияда 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    'Жанубий Корея президенти импичментга дучор бўлиши мумкин'ning rasmi

    Дунё 04.12.2024 10:41

    Жанубий Корея президенти импичментга дучор бўлиши мумкин

    Ҳарбий ҳолат жорий этилгани ҳақидаги эълон ҳукумат йиғилишисиз эълон қилинган.