АсосийМаданият

Ислом цивилизацияси маркази раҳбари бошчилигидаги делегация  BBC ахборот корпорациясида бўлди

Лондонда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон маданий мероси ҳафталиги доирасида Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази раҳбари Лондондаги BBC ахборот корпорацияси вакиллари билан учрашди.

'Ислом цивилизацияси маркази раҳбари бошчилигидаги делегация  BBC ахборот корпорациясида бўлди'ning rasmi

Лондонда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон маданий мероси ҳафталиги доирасида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари бошчилигидаги делегация  BBC ахборот корпорациясида бўлди.

Учрашувда телерадиокомпаниянинг жаҳон хизмати ижрочи муҳаррири Мехфиш Хусайн, тижорий ривожлантириш бўлими мутасаддилари Фред Дурман ва Тамара Уоллш, BBC Ўзбек хизмати раҳбари Хайрулло Файз ва бошқалар иштирок этди. Фирдавс Абдухолиқов корпорация вакилларига Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолияти ҳақида маълумот бериб, ислом динининг инсонпарварлик ғояларини кенг тарғиб қилиш, Ўзбекистон ҳудудидан етишиб чиққан буюк алломалар фаолияти ва илмий мероси ҳақида биргаликда қисқа видеолавҳалар, фильмлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни таклиф қилди:

— Миллионлаб аудиторияга эга бўлган, дунёнинг етакчи ахборот платформаларидан бири ҳисобланган BBC билан ҳамкорлигимиз алоҳида эътиборга лойиқ, — деди Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори. —  Жумладан, бундан бир неча  йил муқаддам BBC билан ҳамкорликда суратга олинган “Катта Лангар Қуръони: сирлар ва ҳақиқатлар” ҳужжатли филми нафақат Ўзбекистонда, балки, дунё миқёсида катта аудиториянинг эътиборини қозонди. Кинематография агентлиги билан биргаликда  яратилган “Усмон Қуръонининг қайтиши” ҳужжатли филми ҳам ана шу ҳамкорликнинг ўзига хос меваси бўлди, дейиш мумкин.  Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ташаббуси билан суратга олиниши  мўлжалланаётган, Қуръони каримнинг Ўзбекистонга оид қадимий қўлёзмалари ҳақидаги медиалойиҳамиз ана шу ҳамкорликнинг мантиқий давоми бўлади, дея умид қиламиз.

Учрашувда бугун аудитория, айниқса ёш авлод вакиллари билан ишлаш, уларни қизиқтирадиган форматга мос контент яратиш, турли зарарли оқимлар ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоялаш борасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди. Делегация аъзолари BBC'нинг Ўзбек хизмати фаолияти билан яқиндан танишди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '"Севимли" телеканалида намойиш этилган "Қизим" сериали энди Қозоғистон телеканалида эфирга узатиляпти'ning rasmi

    Маданият 04.10.2025 20:59

    "Севимли" телеканалида намойиш этилган "Қизим" сериали энди Қозоғистон телеканалида эфирга узатиляпти

    Сериални намойиш этиш ҳуқуқини мамлакатнинг йирик телеканали ҳисобланмиш "Қозоғистон" канали қўлга киритди.

    'Актёр Шерқўзи Ғозиев 75 ёшида вафот этди'ning rasmi

    Маданият 26.09.2025 20:54

    Актёр Шерқўзи Ғозиев 75 ёшида вафот этди

    Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

    'Тил сертификати йўқ ўқитувчилар вақтинчалик ишлаши мумкин'ning rasmi

    Маданият 24.09.2025 17:38

    Тил сертификати йўқ ўқитувчилар вақтинчалик ишлаши мумкин

    Мактаблардаги камида Б2 даражадаги сертификатга эга бўлмаган хорижий тил ўқитувчиларига жорий йилнинг якунига қадар ўз меҳнат фаолиятини давом эттиришга рухсат берилди.

    'Украинадаги урушда қатнашган ўзбекистонликка суд ҳукми ўқилди'ning rasmi

    Маданият 26.08.2025 15:00

    Украинадаги урушда қатнашган ўзбекистонликка суд ҳукми ўқилди

    Россия томонида урушга ихтиёрий қўшилган фуқаро 4 йилга озодликни чеклаш жазоси олди.

    'Женнифер Лопезнинг концертига киришдан олдин нималарга эътибор бериш керак?'ning rasmi

    Маданият 01.08.2025 17:32

    Женнифер Лопезнинг концертига киришдан олдин нималарга эътибор бериш керак?

    Ташриф буюрувчилар учун муҳим эслатмалар: чипта, хавфсизлик ва тақиқланган буюмлар ҳақида.

    'Султон Али Раҳматов оламдан ўтди'ning rasmi

    Маданият 28.07.2025 21:46

    Султон Али Раҳматов оламдан ўтди

    Бу ҳақда унинг жияни маълум қилди.