Сурияда қуролли мухолифат қўмондонлиги аёллар учун мажбурий ҳижобни тақиқлаб, уларнинг эркин кийиниш ҳуқуқини эълон қилди. Бу ҳақда News хабар берди.
Сурия мухолифатининг бош қўмондонлиги аёлларга маълум бир кийим кийишни мажбурлаш ёки уларнинг кийим танлаш ҳуқуқига ҳар қандай тарзда аралашувни қатъиян тақиқлайди, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, янги ҳокимият вакиллари аёлларнинг ташқи кўриниши билан боғлиқ эътирозларни билдириш мумкин эмаслигини белгилаб қўйган. Ҳозирда Суриядаги мухолифат республикани бошқарадиган ўтиш органини шакллантириш устида иш олиб бормоқда.
Суриядаги вазият
Ноябрь ойи охирида қуролли исёнчилар Сурия шимолий қисмига юришни бошлади. Улар Идлиб вилоятини, мамлакатдаги аҳоли сони бўйича иккинчи ўринда турувчи Ҳалаб шаҳрини, Хама ва Хомс вилоятлари ҳудудларининг бир қисмини ўз назоратига олди. Шундан сўнг Дамашққа кирди. Президент Башар Асад оиласи билан мамлакатни тарк этди.






