АсосийДунё

Трамп иккита давлатга АҚШ таркибига киришни таклиф қилди

Ушбу давлатлар АҚШга ноқонуний миграция ва гиёҳванд моддалар контрабандаси муаммосини ҳал қилишмаса, барча товарларга 25 фоизлик импорт божлари жорий этиши ҳақида огоҳлантирган.

'Трамп иккита давлатга АҚШ таркибига киришни таклиф қилди'ning rasmi

Доналд Трамп субсидиялар ўрнига Канада ва Мексикани Америка Қўшма Штатларига киритишни таклиф қилди. Бу ҳақда Newsweek журнали ёзмоқда.

Унга кўра, Қўшма Штатлар Канадага йилига 100 миллиард доллардан ортиқ, Мексикага эса деярли 300 миллиард доллар юборади. Трамп бу харажатлар ўзини оқламаслигини, агар ушбу давлатлар Қўшма Штатлардан молиявий ёрдам олишни истаса, марҳамат қилиб, штатларга айланишларини таклиф қилган.

Доналд Трамп аввалроқ Канадани мамлакатнинг потенциал 51-штати сифатида айтган эди. Шунингдек, ушбу давлатлар, АҚШга ноқонуний миграция ва гиёҳванд моддалар контрабандаси муаммосини ҳал қилишмаса, барча товарларга 25 фоизлик импорт божлари жорий этиши ҳақида огоҳлантирган.

    Бошқа янгиликлар