АсосийДунё

Муҳаммад ал-Башир Сурияда вақтинча ҳукумат раҳбари бўлди

У бу лавозимни 2025 йил 1 мартгача эгаллаб туришини маълум қилди.

'Муҳаммад ал-Башир Сурияда вақтинча ҳукумат раҳбари бўлди'ning rasmi

Сурия исёнчиларининг етакчиларидан бири Муҳаммад ал-Башир ўзини мамлакат раҳбари деб эълон қилди. У фуқароларга қарата қилган телевидение орқали мурожаат қилиб бу лавозимни камида 2025 йил 1 мартгача эгаллаб туришини маълум қилди.

ОАВ хабарларига кўра, у “Ҳаят Таҳрир аш-Шом” гуруҳининг етакчиси Абу Муҳаммад ал-Жавлоний билан яқин алоқаларга эга ҳисобланади.

Суриянинг янги ўтиш даври ҳукумати бош вазири Муҳаммад ал-Башир собиқ президент Башар Асад режими ағдарилганидан сўнг сурияликлар осойишталик вақти келганини айтди.

"Бугун Вазирлар маҳкамаси йиғилишини ўтказдик. Биз Сурия халқига хизмат қила оладиган конституциявий тузумга эга бўлгунимизча, Идлиб ва ​​унинг атрофидаги ҳудудлардаги эски ҳукумат аъзоларига ва Асад давридаги маъмурият раҳбарларининг айримларига келгуси икки ой давомида ҳамкорликда ишлашни таклиф қилдик", — деган Ал-Башир.

    Бошқа янгиликлар