Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятидаги мактаблардан бирида ўқитувчи дарс жараёнида ўқувчини калтаклагани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишчи гуруҳи ўрганишлар олиб бориб, расмий муносабат билдирди.
Аниқланишича, ушбу ҳолат 26-умумий ўрта таълим мактаби директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари М.Ш. томонидан содир этилган. У 8- "А" синфга 2-соатда тарбия фанидан дарс ўтиш жараёнида ўқувчи Х.А. нинг дафтари йўқлиги учун уни ургани маълум бўлган.
Ўқитувчи М.Ш. ушбу ҳаракатлари билан тегишли қонунларни қўпол равишда бузганлиги учун мактаб директорининг тегишли буйруғига асосан, унга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.