Иқтисодиёт ва молия вазирлигида янги тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик расмий сайти хабар берди.
Умид Абидхаджаев иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. У бунга қадар 2021 йил май ойидан бери Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Аввалроқ эса Президент администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори ўринбосари бўлган.
2009 йилда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент Ислом университетини, 2014 йилда Япониянинг Кэйо университетининг магистратура босқичини ҳамда 2017 йилда Япониянинг Кэйо университетининг докторантура босқичини иқтисодиёт йўналиши бўйича тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2009 йилда Давлат мулки қўмитасининг Ташқи алоқалар ва жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси етакчи мутахассиси лавозимида бошлаган.
Японияда Осиё Тараққиёт Банки Институти, Осиё тараққиёт банкининг Осиё ва Тинч океани минтақасидаги инфратузилма инвестицияларини баҳолаш институти, Япониядаги Кэйо университети, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигида фаолият юритган.
Бундан ташқари, Илҳом Умрзаков ҳам иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари бўлди. У Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш департаментини ҳам бошқаради.
Шу билан бирга, вазир ўринбосари Жасур Қаршибоев, Ғазначилик хизмати қўмитаси раиси Мурод Бекбергановичлавозимларидан озод этилди. Улар мос равишда иқтисодиёт ва молия вазири маслаҳатчиси ва Пенсия жамғармаси директори бўлди. Улар 2023 йил август ойида вазирлик тизимида ишлай бошлаганди.
У вазирликдаги ишигача Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори лавозимига ишлаган. Ундан аввал Молия вазирлигининг давлат органлари, прокуратура ва суд тизими фаолиятини молиявий таъминлаш бошқармаси бошлиғи бўлган.