АсосийЖамият

Мурожаатчининг муаммосига ечим топиш ҳар бир раҳбарнинг устувор вазифасидир

“2025 йил - атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили” деб эълон қилиши муносабати билан 800 дан зиёд раҳбар кадрлар ва секторлар раҳбарлари олдида турган вазифаларни ўрганиш бўйича ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

'Мурожаатчининг муаммосига ечим топиш ҳар бир раҳбарнинг устувор вазифасидир'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 18-20 ноябрь кунлари Олий Мажлис сенати ва Қонунчилик палатасида сўзлаган нутқи, шунингдек, “2025 йил - атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили” деб эълон қилиши муносабати билан 800 дан зиёд ижро ҳокимияти органлари раҳбар кадрлари ва секторлар раҳбарлари олдида турган вазифаларни ўрганиш бўйича ташкил этилган навбатдаги ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинар доирасида раҳбар кадрларнинг аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш тизимининг самарали ишлашини таъминлаш бўйича билим ва кўникмаларини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор берилди.

Тадбирда Президент маслаҳатчиси ўринбосари – Президент Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев ўз маърузаси билан иштирок этиб, раҳбар кадрларнинг эътиборини маҳаллий ҳокимликлар томонидан фуқароларнинг мурожаат қилишга доир конституциявий ҳуқуқини таъминлашда йўл қўйилаётган камчиликлар ва уларни бартараф этиш масалаларига қаратди.

Хусусан, мамлакатимизда ҳар бир шахснинг давлат органларига мурожаат қилиш ҳуқуқи Конституция даражасида кафолатланган бўлиб, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш масъуллар олдидаги энг муҳим ҳамда долзарб  вазифалардан бири эканлиги таъкидланди.

Шундай экан ҳар бир раҳбар фуқароларни ташвишга солаётган муаммолардан хабардор бўлиши, аҳоли билан доимий мулоқот қилиши, уларнинг қонуний талаблари, сўров ва таклифларини амалга ошириш учун аниқ ва тезкор чоралар кўришни ўзи учун энг муҳим ва устувор вазифа, деб билиши шарт эканлиги белгиланди.

Маърузада аҳоли муаммолари билан маҳаллабай ишлашда секторларнинг Халқ қабулхоналари ва давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлиги масалалари ҳам кўтарилди.

Юртбошимиз томонидан Президент Халқ қабулхоналари ва секторларнинг ташкил этилиши ҳамда ҳамкорликда ишлаши аҳолини йиллар давомида қийнаб келган муаммоларнинг ҳал этилишига имкон яратди. Ушбу тизим йилдан-йилга такомиллашиб, мазкур йўналишдаги ишлар барқарор давом этаётган бўлса-да, ҳамон муаммолар мавжуд эканлиги таъкидланди. Маъруза давомида уларни бартараф этиш ҳамда бу соҳадаги ишларни янги сифати босқичига кўтариш бўйича қатор чора-тадбирлар ва таклифлар ўртага ташланиб, муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, семинар давомида ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш, ҳудудларда инфратузилмани яхшилаш, аҳолини уй-жой билан таъминлаш, ислоҳотларнинг ҳудудлардаги самарадорлигини ҳамда мансабдор шахслар фаолиятида қонун устуворлигини таъминлаш каби долзарб мавзуларда вазирлик ва идора раҳбарлари, соҳа мутахассислари томонидан маърузалар ташкил этилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Долларнинг расмий курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:53

    Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Тошкент метроси Янги йил кечасида 2 соат кўпроқ ишлайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:33

    Тошкент метроси Янги йил кечасида 2 соат кўпроқ ишлайди

    Тошкент метроси илк марта Янги йил байрами муносабати билан 31 декабрь куни соат 05:00 дан 1 январь соат 02:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади.

    '1 январдан айрим тадбиркорларга коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:11

    1 январдан айрим тадбиркорларга коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади

    2025 йил 1 январдан нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари учун биноларни янгидан қурган ёки ўз бино ва иншоотларида умумий ўрта таълим фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлик субъектларига 5 йил муддатга ушбу таълим ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган коммунал харажатлари 50 фоизи қоплаб берилади.

    'Автомобилларни рўйхатидан ўтказиш давлат рақами белгилари тўлови камайтирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:48

    Автомобилларни рўйхатидан ўтказиш давлат рақами белгилари тўлови камайтирилди

    Автомобилларни рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ва яна бир нечта хизматлардаги тўлов ставкалари ўзгартирилди.

    'Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:17

    Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилмоқда

    Хориждаги Ўзбекистон фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

    'Авазжон Каримов спорт вазири ўринбосари бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:13

    Авазжон Каримов спорт вазири ўринбосари бўлди

    У бунга қадар вазир маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.