АсосийЖамият

Жиззахда ИИБ ходими ЙТҲдан сўнг вафот этгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу ҳолат юзасидан ҳали расмий изоҳ берилмади.

'Жиззахда ИИБ ходими ЙТҲдан сўнг вафот этгани айтилмоқда'ning rasmi

Шароф Рашидов туманида 23 ёшли тезкор ходим Cobalt’ни бошқариб кетаётган пайтда ҳалокатга учради ва орадан бир ҳафта ўтиб шифохонада вафот этди.

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида инсон ўлими билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Маълумотларга кўра, 16 ноябрь куни соат 22:15 ларда туманнинг Тоқчилик маҳалласи ҳудудида ИИБнинг 23 ёшли ходими Ж.А. отасига тегишли Cobalt’ни бошқариб кетаётган пайтда рулдаги бошқарувни йўқотиб, автомобиль ағдарилиб кетган.

Ёш ходим оғир тан жароҳатлари билан РШТЁИМ Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, у 23 ноябрь куни вафот этган.

Маълумот учун, кейинроқ Наманганда ҳам ЙПХ ходими катта тезликда келаётган Onix уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.

    Бошқа янгиликлар