Бугун, 24 декабрь куни Тошкентнинг икки туманида таъмирлаш ишлари сабаб аҳоли қисман электрсиз қолади.
Маълум қилинишича, қуйидаги ҳудудларда таъминот вақтинча тўхтатилади:
Юнусобод тумани: “Адолат”, “Биллур” ҳамда “Қўшчинор” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
Бектемир тумани: “Мусаффо” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача.
Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўралмоқда.