Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бошланган ва юртимизда жуда яхши анъанага айланган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт экиш ишлари давом этмоқда.
Маълум қилинишича, 2024 йил давомида республика ҳудудларида 226,6 млн туп кўчатлар экилди.
Бунда, Фарғонада 18,2 млн, Тошкентда 1,1 млн, Самарқандда 11,6 млн, Андижонда 17,5 млн, Хоразмда 17,3 млн, Тошкентда 18,2 млн, Наманганда 17,7 млн, Сирдарёда 15,5 млн, Бухорода 17,8 млн, Қашқадарёда 18,8 млн, Навоийда 15,7 млн, Жиззахда 17,2 млн, Сурхондарёда 17,3 млн ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 14,7 млн тупни ташкил этади.
Шунингдек, 1,2 млн туп дарахт кўчатлари ижтимоий соҳа объектларига беғараз ёрдам тариқасида етказиб берилди. Маҳаллий ҳокимликлар, вазирликлар ва идоралар томонидан 260 та “яшил боғлар” барпо қилинди.
Бундан ташқари, “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали 789 та “Менинг боғим” ташаббускор лойиҳалари киритилиб, 215 таси ғолиб деб топилди. “Менинг боғим” лойиҳаси доирасида аҳоли ташаббуслари асосида ғолиб деб топилган 215 та лойиҳа бўйича 142 та “яшил боғлар” ҳамда 73 та “яшил жамоат парклари” барпо этилмоқда.