Суриянинг собиқ президенти Башар Асад Москвада заҳарланган бўлиши мумкин, у нафас олишда қийналмоқда. Бу ҳақда хорижий ОАВлар хабар тарқатди.
Маълум қилинишича, Сурияда ҳокимиятдан ағдарилган Башар Асадга суиқасд уюштирилган. 59 ёшли Асад тиббий ёрдам сўраган ва “қаттиқ йўталиб, бўғила бошлаган”. Шунингдек, Асад ўз квартирасида даволанган.
Тиббий текширувлар Асаднинг танасида заҳар борлигини кўрсатган.