АсосийЖамият

ИИБга олиб келинган фуқарони уриб ўлдирган ходимга суд ҳукми ўқилди

Унга 9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

'ИИБга олиб келинган фуқарони уриб ўлдирган ходимга суд ҳукми ўқилди'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳри ИИБ биносида судланувчининг акасини калтаклаб, унинг ўлимига сабаб бўлган ИИБ ходими 9 йилга озодликдан маҳрум қилинди. darakchi.uz суд ҳукми билан танишди.

Суд ҳужжатида қайд этилишича, 1991 йилда туғилган Ф.М. 2022 йил январь ойидан 2024 йилнинг июль ойига қадар Тошкент вилояти ИИББ учинчи минтақавий ҳудуд Бекобод шаҳар ИИБ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактика бўлинмаси профилактика инспектори лавозимида ишлаб келган. У ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган мансабдор шахси бўла туриб, мансаб ваколати доирасидан четга чиққан.

2024 йилнинг 19 июнь куни соат 17:30 ларда профилактика инспекторлари томонидан ИИБ ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан фаол қаршилик кўрсатгани сабабли ака-ука 1981 йилда туғилган Д.Ю. ва 1978 йилда туғилган Д.Ю.лар ЖИБ Бекобод шаҳар суди биносидан Бекобод шаҳар ИИБ маъмурий биносига куч ишлатиб олиб кетилган. Инспектор Ф.М. уларни сўровхонага олиб кирмасдан, Д.Ю.нинг қўлларини орқага қайирган ҳолда қаддини буккан ҳамда қорин қисмига тиззаси билан зарба берган. Сўнгра уни ерга йиқитиб, унинг юз ва қорин қисмларига зарба бериб, оғир тан жароҳати етказган.

Сўнгра ака-укаларни ички ишлар органларида жиноят ва ҳодисаларга оид аризалар, хабарлар ҳамда бошқа маълумотларни қабул қилиш, рўйхатга олиш, кўриб чиқиш ва ҳисобини юритиш юзасидан тегишли тартибда уларнинг хатти-ҳаракатларини ҳужжатлаштириш ўрнига, уларни вақтинча ушлаб туриш учун ўз ваколат доирасида шахсан ўзи ёхуд бошқа мансабдор шахснинг ушлаб туриш учун асос ҳисобланувчи қарор (ажрим)и қабул қилинмаганлигини била туриб, ИИБ биноси ичидаги ВУТХга киритишга эришган. Д.Ю. олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган.

2024 йилнинг 24 декабрь куни Жиноят ишлари бўйича Бекобод туман судида бўлиб ўтган судда Ф.М. айбига иқрорлик билдирмаган. У дастлабки тергов органи томонидан нотўғри айблов эълон қилингани, Д.Ю.ни тепмагани, камерада тепганга ўхшаб кўриниб қолгани, унинг укасини тартибга чақириш учун уриб юборганини айтиб, жабрланувчиларнинг оиласидан кечирим сўраган ҳамда моддий ва маънавий зарарларни тўлашга тайёрлигини билдирган.

Ф.М.нинг айби гувоҳларнинг кўрсатмалари ва бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топган. Суд Ф.М.ни Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлиши), 109-моддаси 1-қисми (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) ва 206-моддаси 1-қисми (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) билан айбли деб топган. Унга 3 йил муддатга ИИБ тизимида, давлат иштирокидаги ташкилотларда раҳбарлик ҳамда моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Автобусларда нақд пул қабул қилинмаслигини тушунтирувчи махсус гуруҳ иш бошлади'ning rasmi

    Жамият 05.01.2025 22:31

    'Навоий ИЭСда ёнғин содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 05.01.2025 18:33

    Навоий ИЭСда ёнғин содир бўлди

    Ёнғин бўйича расмий маълумот берилди.

    'Энди чет тилини биладиган давлат хизматчиларига устама тўланмайди'ning rasmi

    Жамият 05.01.2025 17:32

    'Фарғонада 2 ёшли қизча энаганинг эътиборсизлиги сабаб оғир жароҳат олди'ning rasmi

    Жамият 05.01.2025 12:21

    'Юридик шахслар учун "свет"га мобил алоқа орқали тўлов қилиш имкони яратилади'ning rasmi

    Жамият 05.01.2025 12:13

    'Навоийда Nexia эр-хотинни уриб кетди'ning rasmi

    Жамият 05.01.2025 10:56

    Навоийда Nexia эр-хотинни уриб кетди

    Эр-хотин воқеа жойида вафот этган.