АсосийЖамият

Ғайрат Дўстов суд залидан озод этилди

Ҳайдовчига берилган 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси 8 суткагача қисқартирилиб, суд залидан озод этилган.

'Ғайрат Дўстов суд залидан озод этилди'ning rasmi

Хабарингиз бор "заправкалар"даги навбатни танқид қилгандан сўнг 15 кунга қамалган  фуқаро Ғайрат Дўстов иши бугун, 3 январь куни апелляция шикоятига кўра қайта кўриб чиқилди. 

Суд Ғайратов ишини унинг иштирокисиз бошлаган ва адвокатлар илтимоси билан ҳуқуқбузарлик содир этган шахс иштироки билан олиб борилиши талаб қилинган. Шу сабабли уни олиб келиш учун суд ишига вақтинча танаффус берилган. 

ОАВ вакилларининг хабарларига кўра, судда уни тоби қочиб, хушидан кетгани учун яна танаффус берилган.

У калтакланмагани, лекин бошига қоп кийдириб ертўлада сақлашганини билдирган.

Метан-шохобчалар ёпилишидан қилган шикояти майда безорилик деб малакаланган ҳайдовчига берилган 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси 8 суткагача қисқартирилиб, у суд залидан озод этилган.

    Бошқа янгиликлар