АсосийЖамият

Тошкент—Ҳожикент йўналишидаги электропоезд энди Жанубий вокзалдан ҳаракатланади

Тезюрар электропоезд аввал Шимолий вокзалдан ҳаракатланган.

'Тошкент—Ҳожикент йўналишидаги электропоезд энди Жанубий вокзалдан ҳаракатланади'ning rasmi

Тошкент— Ҳожикент йўналишида ҳаракатланувчи тезюрар йўловчи электропоездлар 10 январдан бошлаб Жанубий вокзалдан ҳаракатланади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” матбуот хизмати хабар берди.

Йўналиш жадвали қуйидагича:

  • 7201-сонли Тошкент жанубий— Ҳожикент: Тошкент жанубий 06:24 — Ҳожикент 07:43;
  • 7202-сонли Ҳожикент—Тошкент жанубий: Ҳожикент 08:20 — Тошкент жанубий 09:41;
  • 7203-сонли Тошкент жанубий—Ҳожикент: Тошкент жанубий 12:39 — Ҳожикент 13:58;
  • 7204-сонли Ҳожикент—Тошкент жанубий: Ҳожикент 14:33 — Тошкент жанубий 15:54;
  • 7205-сонли Тошкент жанубий—Ҳожикент : Тошкент жанубий 18:35 — Ҳожикент 19:54;
  • 7206-сонли Ҳожикент—Тошкент жанубий: Ҳожикент 20:23 — Тошкент жанубий 21:42;
  • 6440-сонли Ҳожикент—Тошкент жанубий: Ҳожикент 06:22 — Тошкент жанубий 08:56;
  • 6442-сонли Ҳожикент—Тошкент жанубий: Ҳожикент 05:20 — Тошкент жанубий 07:53.

Тошкент ва Хожикент оралиғидаги темирйўлга туташ майдонларни 2025 йилги реновация дастурига киритиб, уларни тартибга келтиришга кўрсатма берилди. Йўналишдаги эгри қисмларни тўғри қилиб қайта қуриш орқали кунлик экспресс поездлар қатновини кўпайтириш ва кўпроқ йўловчиларга хизмат кўрсатиш учун шароит яратиш топширилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, "Афросиёб" электропоездларининг чипта нархи 25 фоизгача, бошқа тезюрар йўловчи поездларники эса 30 фоизга оширилиши хабар қилинган эди.

    Бошқа янгиликлар