АсосийСиёсат

Ўзбекистонда 2027 йилдан пластик пакетлар тақиқланиши мумкин

Пластик қадоқдаги товарларни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилардан уларни йиғиш ва утилизация қилиш учун махсус жойларни талаб қилиш режалаштирилмоқда.

'Ўзбекистонда 2027 йилдан пластик пакетлар тақиқланиши мумкин'ning rasmi

Ўзбекистонда 2025−2027 йилларга мўлжалланган пластик билан ифлосланишни камайтириш бўйича миллий дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Бу жамоатчилик муҳокамасига қўйилган жорий йилги давлат дастури лойиҳасида назарда тутилган.

Хусусан, 2027 йилдан бошлаб пластик пакетларни ишлаб чиқариш, олиб кириш ва улардан фойдаланишни тақиқлаш ҳамда экологик жиҳатдан зарарсиз (биопарчаланувчи) пакетлардан фойдаланишни рағбатлантириш таклиф этилмоқда.

Бундан ташқари, пластик маҳсулотларининг кимёвий таркибидаги зарарли моддалардан фойдаланишни чеклаш ва қадоқларда қайта ишланган пластикдан фойдаланиш коэффицентларини белгилаш назарда режалаштирилган.

Ҳужжат лойиҳаси 2025 йилнинг сентябригача ишлаб чиқилиши ва 2025 йилнинг ноябригача Вазирлар Маҳкамасига киритилиши кутилмоқда.

Давлат дастурини амалга ошириш тўғрисидаги президент қарори лойиҳасига кўра, 2025 йил 1 ноябрга қадар пластик қадоқларни ёки пластик қадоқларда маҳсулот ишлаб чиқарувчи ҳамда импорт қилувчиларга қуйидаги мажбуриятларни юклайдиган қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳам кўзда тутилган:

  • "тараларни қайтариш", ушбу турдаги чиқиндиларни қабул қилувчи махсус жойлар ва ускуналарни ўрнатиш орқали йиғиб олиш ва утилизация қилиш;
  • утилизация йиғимини тўлаш бўйича кенгайтирилган мажбуриятни жорий қилиш.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Халқаро ҳамкорлардан Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келди'ning rasmi

    Сиёсат 09.01.2025 13:08

    Халқаро ҳамкорлардан Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келди

    Хорижий етакчилар Ўзбекистон Президенти ва кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, бахт-саодат, фаровонлик, катта муваффақиятлар ва равнақ тилакларини изҳор этмоқда.

    'Энди давлат боғчаларига директор тайинлаш янги тартибда амалга оширилади'ning rasmi

    Сиёсат 08.01.2025 13:36

    Энди давлат боғчаларига директор тайинлаш янги тартибда амалга оширилади

    Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинган.

    'Шавкат Мирзиёевга Испания қироли ва Ҳиндистон бош вазиридан қутловлар келди'ning rasmi

    Сиёсат 03.01.2025 16:42

    Шавкат Мирзиёевга Испания қироли ва Ҳиндистон бош вазиридан қутловлар келди

    Янги йил байрами муносабати билан хорижий етакчилар Ўзбекистон Президенти ва кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, бахт-саодат, фаровонлик, катта муваффақиятлар ва равнақ тилакларини изҳор этмоқда.

    'Сардор Умурзоқовга қўшимча ваколатлар берилди'ning rasmi

    Сиёсат 02.01.2025 16:53

    Сардор Умурзоқовга қўшимча ваколатлар берилди

    Бу ҳақда Президент қарорида белгиланди.