АсосийСиёсат

“Давлат сув кадастри” ахборот тизими яратилади — Президент

Давлат раҳбари сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар билан танишди.

'“Давлат сув кадастри” ахборот тизими яратилади — Президент'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев 13 октябрь куни сув хўжалиги соҳасини рақамлаштириш, қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳанинг хусусий сектор учун жозибадорлигини ошириш юзасидан тақдимот билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бугунги кунда мамлакатда 50 минг километрлик суғориш тармоқлари мавжуд бўлиб, 1,6 минг насос станцияси ва 10 мингдан зиёд сув объектлари фаолият юритмоқда. Сўнгги йилларда юртимизда сув хўжалиги тизимини ислоҳ қилиш, ирригация инфратузилмасини янгилаш ва сув ресурсларидан тежамкор фойдаланиш борасида изчил чоралар кўрилмоқда. Бироқ қуйи бўғиндаги бошқарув тизимида, жумладан, хизмат кўрсатиш самарадорлиги, ҳисоб-китоблар шаффофлиги ва молиявий мустақиллик билан боғлиқ ҳали ечимини кутаётган муаммоли масалалар бор.

Тақдимотда соҳада амалга оширилаётган рақамлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш ва хизмат кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилинган.

Янги ёндашув асосида сув ҳисобини юритиш тўлиқ электрон шаклга ўтказилади. “Сув ҳисоби” ахборот платформаси орқали фойдаланилган сув миқдори аниқ ҳисобланади ва истеъмолчиларга электрон тарзда маълум қилинади. Бу тизим ҳисоб-китобларда инсон омилини камайтиради, ортиқча қоғозбозликни бартараф этади ҳамда ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширади.

Маълумотларнинг аниқлигини таъминлаш мақсадида “Рақамли қишлоқ хўжалиги” платформаси билан интеграция йўлга қўйилади.

Шу орқали суғориладиган ерлар, экин турлари ва сув лимитлари ҳақидаги маълумотлар автоматик янгиланиб боради.

Шунингдек, соҳадаги барча маълумотларни бир тизимда жамлаш учун Сув хўжалиги вазирлигининг “Сув хўжалигини рақамлаштириш

ва мониторинг маркази” ташкил этилади. Марказ сув баланси, насос станциялари ва сув сарфи бўйича маълумотларни таҳлил қилади, қарор қабул қилиш жараёнларини автоматлаштириш имконини яратади.

Бундан буён сув хўжалиги соҳасини рақамлаштириш масалалари билан алоҳида вазир ўринбосари шуғулланади.

Соҳада “Давлат сув кадастри” ахборот тизими яратилади. У орқали сув ресурсларига оид маълумотлар тегишли вазирлик ва идоралардан йиғилади ва ягона базада шакллантирилади. Бу, ўз навбатида, маълумот алмашиш жараёнини соддалаштириб, ҳисоботларни қоғозда юритиш амалиётини қисқартиради. “Давлат сув кадастри” тизимини 2026 йил апрелига қадар тўлиқ ишга тушириш режалаштирилган.

Қуйи бўғиндаги хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Эҳтиёж ва мавсумий шароитдан келиб чиқиб, хизматларда штатларнинг ўзгарувчан бошқарув тизими жорий этилади. Хизматларнинг самарадорлиги KPI кўрсаткичлари асосида баҳоланади.

2026 йилдан бошлаб ходимларни рағбатлантириш тизими амалий натижаларга боғланади, яъни етказилган сув миқдори ва фойдаланилган ҳажм ўртасидаги тафовут асосида баҳоланади.

Муассасаларнинг молиявий мустақиллигини ошириш мақсадида сув солиғидан тушган маблағларнинг 40 фоизини ўзининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга йўналтиришига рухсат берилади.

Сув хўжалиги насос станцияларини давлат-хусусий шериклик асосида бошқариш амалиёти кенгайтирилади. 2026 йилда Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларидаги насос станцияларнинг 50 фоизи, 2027 йилга бориб эса Наманган вилоятидаги барча насос станцияларини хусусий шерикликка бериш режалаштирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ прокуратура органлари ходимларини мукофотлади'ning rasmi

    Сиёсат 07.01.2026 15:45

    'Франция ва Буюк Британия Украина учун қўшин юборишга тайёр'ning rasmi

    Сиёсат 07.01.2026 05:31

    Франция ва Буюк Британия Украина учун қўшин юборишга тайёр

    Франция ва Буюк Британия Россия билан ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилгач, Украина ҳудудида тинчликни таъминлаш мақсадида қўшин юборишга тайёр.

    '“Мақсад — халқ ҳаётини яхшилаш”: Саида Мирзиёева нима учун айнан ҳозир гапирди?'ning rasmi

    Сиёсат 02.01.2026 05:10

    “Мақсад — халқ ҳаётини яхшилаш”: Саида Мирзиёева нима учун айнан ҳозир гапирди?

    Ўзбекистон Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева илк катта интервьюсида давлат бошқаруви, ислоҳотлар ва шахсий қарашлари ҳақида очиқ фикр билдирди.

    '2025 йилда Президент Шавкат Мирзиёевнинг хорижий сафарлари: ташқи сиёсатдаги асосий йўналишлар ва амалий натижалар'ning rasmi

    Сиёсат 02.01.2026 04:27

    2025 йилда Президент Шавкат Мирзиёевнинг хорижий сафарлари: ташқи сиёсатдаги асосий йўналишлар ва амалий натижалар

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йилдаги хорижий сафарлари мамлакат ташқи сиёсатининг институционал баркамоллашгани, иқтисодий манфаатлар билан уйғунлашгани ҳамда минтақавий ва глобал даражада мувозанатли олиб борилаётганини кўрсатади.

    'Коррупцияга қарши курашда янги тизимлар жорий этилади'ning rasmi

    Сиёсат 01.01.2026 10:00

    Коррупцияга қарши курашда янги тизимлар жорий этилади

    Президент фармонига мувофиқ, 2026 йилдан коррупциянинг олдини олиш, ички назоратни кучайтириш ва хабар берувчиларни ҳимоя қилишга қаратилган қатор янги механизмлар ишга туширилади.

    'Ўзбекистон Ғазо секторидаги вазиятни инсонпарварлик фожиаси деб баҳолади'ning rasmi

    Сиёсат 31.12.2025 16:58

    Ўзбекистон Ғазо секторидаги вазиятни инсонпарварлик фожиаси деб баҳолади

    Ташқи ишлар вазирлиги минтақадаги зиддиятларни кузатиб бораётганини билдирар экан, Ўзбекистон инсонпарварлик ёрдамини давом эттириш ва тинчликни таъминлашни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.