Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Брюсселда Халқаро ҳамкорлик бўйича Европа комиссари Йозеф Сикела билан учрашди.
Учрашувда улар Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги алоқаларни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилган.
“Ўзаро муносабатлар бугунги кунда сиёсий, иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда жадал ривожланиб бормоқда. Мулоқот давомида аниқ лойиҳа ва ташаббусларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, ҳамкорлик йўлида Марказий Осиё миқёсида очилаётган янги имкониятларни тўлиқ ишга солиш муҳимлиги қайд этилган.
“Биз ЕИ билан шерикликни янада кенгайтиришга содиқлигимизни тасдиқладик”, - дейилади хабарда.