АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев "Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги" саммитининг очилиш маросимида иштирок этди

Бу галги саммит кун тартибига "яшил" иқтисодиёт соҳасида барқарор тараққиётни таъминлаш, инновациялар ва янги технологияларни жорий этиш, энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари киритилган.

'Шавкат Мирзиёев "Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги" саммитининг очилиш маросимида иштирок этди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаённинг таклифига биноан расмий ташриф билан Абу-Даби шаҳрида бўлиб турибди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Бугун, 14 январь куни давлатимиз раҳбари "Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги" халқаро саммитининг очилиш маросимида ҳамда барқарор ривожланиш соҳасида Шайх Зоид номидаги мукофотни топшириш маросимида иштирок этди.

Тадбирда Амирликлар Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим, Нигерия Президенти Бола Тинубу, Руанда Президенти Пол Кагаме, Сейшел ороллари Президенти Уовел Рамкалаван, Уганда Президенти Ёвери Мусевени ҳамда бошқа хорижий давлат ва ҳукуматлар раҳбарлари ҳам қатнашдилар.

Олий мартабали меҳмонларни БАА раҳбари кутиб олгач, биргаликда суратга тушилди.

Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги - бу 2008 йилда БАА ҳукумати ва "Masdar" компанияси томонидан барқарор ривожланиш соҳасидаги глобал муаммоларни ҳал этиш учун ташкил этилган халқаро платформадир. Форумнинг мақсади жаҳонда барқарор тараққиётни жадаллаштириш, иқтисодий, ижтимоий ва экологик ривожланишга кўмаклашиш, озиқ-овқат ва сув хавфсизлигини таъминлаш, энергия тежамкорлиги ва карбонсизлантиришни илгари суришдан иборат.

Бу галги саммит кун тартибига "яшил" иқтисодиёт соҳасида барқарор тараққиётни таъминлаш, инновациялар ва янги технологияларни жорий этиш, энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари киритилган.

Форум доирасида Амирликлар асосчиси – марҳум Шайх Зоид Ол Наҳаён номи билан аталувчи барқарор ривожланиш соҳасидаги ютуқлар учун мукофот билан тақдирлаш маросими ҳам ўтказилади. Бу галги мукофотнинг "Глобал ўрта мактаблар" номинациясида Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ғолиб деб топилди.

Мукофотни Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён топширди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев мактаб вакиллари билан учрашиб, уларни ғалаба билан қизғин табриклади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент БАА энергетика ва инфратузилма вазири билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 14.01.2025 19:33

    Президент БАА энергетика ва инфратузилма вазири билан учрашди

    Унда энергия ва сув таъминоти, тозалаш тизимларини бошқариш соҳасида жаҳондаги етакчи компания раҳбарлари ҳам иштирок этди.

    'Президент БАА сунъий интеллект вазири билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 14.01.2025 19:00

    Президент БАА сунъий интеллект вазири билан учрашди

    Унда генератив сунъий интеллектни энергетика соҳасида қўллаш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди.

    'Президент БАА инвестициялар вазири бошчилигидаги етакчи компаниялар делегацияси билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 14.01.2025 18:49

    Президент БАА инвестициялар вазири бошчилигидаги етакчи компаниялар делегацияси билан учрашди

    Ушбу компанияларнинг жами активлари 200 миллиард доллардан зиёдни ташкил этади.

    '“Халақит бермаса, жавобгар бўлмаслиги керак”'ning rasmi

    Сиёсат 14.01.2025 16:37

    “Халақит бермаса, жавобгар бўлмаслиги керак”

    Депутат автобус йўлакларида ҳаракатланган автомобилларни жаримага тортиш ҳақида гапирди.

    'Президент бир гуруҳ ҳарбийлар ва орган ходимларини мукофотлади'ning rasmi

    Сиёсат 14.01.2025 10:17

    Президент бир гуруҳ ҳарбийлар ва орган ходимларини мукофотлади

    Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш бўйича Президент Фармони эълон қилинди.

    'Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига етиб борди'ning rasmi

    Сиёсат 13.01.2025 21:56

    Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига етиб борди

    Абу-Даби халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини БАА вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён ва бошқа расмийлар кутиб олди.