АсосийЖамият

Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган кондуктор 5 суткага қамалди

43 ёшли эркак судда қизнинг бошидан ўпмоқчи бўлганини айтган.

'Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган кондуктор 5 суткага қамалди'ning rasmi

2024 йилнинг 14 январь куни Тошкент шаҳри жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судида мактаб ўқувчисига шаҳвоний шилқимлик қилишда гумонланган эркакнинг суди бўлиб ўтди. "darakchi.uz" суд ҳукмини ўрганди.

Суд мажлисида ҳуқуқбузар тариқасида сўроқ қилинган 1981 йилда туғилган Т.Б. ўз кўрсатувида 78-сонли автобусда 2024 йил 25 декабрь куни В.С.нинг вояга етмаган фарзандига ҳар хил саволлар бергани, юзидан силагани, бошидан ўпмоқчи бўлганини айтди. У ҳозирда қилмишидан пушаймон экани, бу ҳолат бошқа такрорланмаслигини баён қилиб, суддан енгиллик беришни сўради.

Суд мажлисида жабрланувчи тариқасида сўроқ қилинган В.С. ўз кўрсатувида қизи мактабдан қайтаётган вақтида автобус кондуктори Т.Б. фарзандига ҳар хил саволлар бергани, юзидан силагани, бошидан ўпмоқчи бўлиб, шаҳвоний шилқимлик содир этганини баён қилган. У суддан Т.Б.га нисбатан қонуний жазо тайинлашни сўради.

Суд ҳуқуқбузар Т.Б.нинг ҳаракатлари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41−1-моддаси 1-қисми (Шаҳвоний шилқимлик) билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблади.

Суд Т.Б.ни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41−1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топди ва унга нисбатан 5 (беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

Жазо ўталганидан сўнг Т.Б.дан Тошкент шаҳри ИИББ Маъмурий тартибда қамоққа олинган шахсларни сақлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар учун маъмурий қамоқнинг хар бир суткаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдорида 56 250 сўмдан жами 281 250 сўм ундириш белгиланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда йўловчи автобуси бетон тўсиққа бориб урилди'ning rasmi

    Жамият 29.01.2025 09:40

    Тошкентда йўловчи автобуси бетон тўсиққа бориб урилди

    Маълум бўлишича, ҳайдовчи рул бошқарувини йўқотган.

    'Март ойидан кейин Хитой билан визасиз режим жорий этилади'ning rasmi

    Жамият 29.01.2025 08:59

    Март ойидан кейин Хитой билан визасиз режим жорий этилади

    Ўзбекистон шаҳарларидан Хитойга янги рейслар қўйиш режалаштирилмоқда.

    'Бугун Ўзбекистонда қор ёғади'ning rasmi

    Жамият 29.01.2025 08:16

    Бугун Ўзбекистонда қор ёғади

    Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.

    'Наманганда “Умра” зиёратини ноқонуний ташкил этган фирма 75 млн жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият 28.01.2025 21:02

    Наманганда “Умра” зиёратини ноқонуний ташкил этган фирма 75 млн жаримага тортилди

    Дин ишлари бўйича қўмита текширув ўтказишда давом этмоқда.

    'Миллий электр тармоқларига 4 миллиард долларлик инвестиция киритиш талаб этилади'ning rasmi

    Жамият 28.01.2025 20:16

    Миллий электр тармоқларига 4 миллиард долларлик инвестиция киритиш талаб этилади

    Президент электр энергетикасини 2025-2035 йилларда ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказди.

    'Тошкентдан Нью-Йоркка учаётган самолётда чақалоқ дунёга келди'ning rasmi

    Жамият 28.01.2025 18:28

    Тошкентдан Нью-Йоркка учаётган самолётда чақалоқ дунёга келди

    Она-бола Исландиянинг Кефлавик шаҳридаги маҳаллий клиникага етказилган.