АсосийЖамият

Маҳалла раисларининг ваколат муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилади

Маҳалла раисларининг навбатдаги сайлови 2025 йилнинг май ойида ўтказилиши белгиланди.

'Маҳалла раисларининг ваколат муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилади'ning rasmi

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 14 январь куни бўлиб ўтган мажлисида фуқаролар йиғини раислари — маҳалла раисларининг ваколат муддатини узайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси учинчи ўқишда қабул қилинди.

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси билан фуқаролар йиғини раиси ваколатлари муддатини 3 йилдан 5 йилга ўзгартиришдан ташқари қуйидагилар белгиланмоқда:

  • фуқаролар йиғини раиси ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда бўшаб қолган ўринларга янги сайлов ўтказиш орқали фуқаролар йиғини раисини беш йил муддатга сайлаш тартибини белгилаш;
  • Сенат Кенгашининг фуқаролар йиғини раиси сайловини ўтказиш билан боғлиқ ваколатларини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига ўтказиш;
  • Фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи республика комиссиясининг фуқаролар йиғини раиси сайловини ўтказиш билан боғлиқ ваколатлари Фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияларига ўтказиш.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашларининг номини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашлари сифатида ўзгартириш назарда тутилмоқда.

Мажлисда депутат Абдулла Асланов маҳалла раисларининг навбатдаги сайлови 2025 йилнинг май ойида ўтказилиши белгиланиб, ушбу сайловни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар давлат бюджети сметасига киритилганини айтди. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент томонидан фермерларга имтиёзлар берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:43

    Президент томонидан фермерларга имтиёзлар берилди

    Пахта етиштириш ва қайта ишлашда қўшимча бозор механизмлари жорий қилиниши белгиланди.

    'Долларнинг расмий курси яна пастлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:37

    Долларнинг расмий курси яна пастлади

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган кондуктор 5 суткага қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:52

    Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган кондуктор 5 суткага қамалди

    43 ёшли эркак судда қизнинг бошидан ўпмоқчи бўлганини айтган.

    '“Ташаббусли бюджет” доирасида айрим буюмларни харид қилиш тақиқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:11

    “Ташаббусли бюджет” доирасида айрим буюмларни харид қилиш тақиқланди

    2025 йил 1-мавсумидан бошлаб молиявий мустақил бўлган ОТМларнинг “Ташаббусли бюджет” жараёнларида иштирок этишига рухсат этилмайди.

    'Тожикистондан Ўзбекистонга гиёҳвандлик воситаси олиб кирган шахслар қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:35

    Тожикистондан Ўзбекистонга гиёҳвандлик воситаси олиб кирган шахслар қамалди

    Наркожиноятчилар 16 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

    'Қаршидаги вақтинча сақлаш ҳибсхонаси фаолияти тўхтатилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:22

    Қаршидаги вақтинча сақлаш ҳибсхонаси фаолияти тўхтатилди

    1 нафар ходим лавозимидан озод этилди, 9 нафар ходимнинг хатти-ҳаракатлари “Интизомий кенгашлар” томонидан кўриб чиқилди.