АсосийЖамият

LexAI ҳуқуқий чат-боти яратилди

Мазкур лойиҳа давлат бюджети иштирокисиз, тўлиқ бепул амалга оширилган. Бугунги кунда чат-ботнинг биринчи функцияси ҳуқуқий масалаларга тезкор жавоб бериш имкониятини тақдим этмоқда.

'LexAI ҳуқуқий чат-боти яратилди'ning rasmi

LexAI ҳуқуқий чат-боти яратилди.

Мазкур лойиҳа давлат бюджети иштирокисиз, тўлиқ бепул амалга оширилган. Бугунги кунда чат-ботнинг биринчи функцияси ҳуқуқий масалаларга тезкор жавоб бериш имкониятини тақдим этмоқда.

Яқин орада ишга тушириладиган функциялар:

  • Ҳужжат лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш – қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини онлайн баҳолаш имконияти;
  • Ҳуқуқий амалиётни таҳлил қилиш – фойдаланувчиларнинг берган ҳуқуқий кейсларини таҳлил қилиш орқали жавоб тақдим этиш;
  • Ҳужжат лойиҳаларини тайёрлаш – мустақил ҳужжат тайёрлаш конструктори.

Ҳозирги кунда Қонунчилик маълумотлари миллий базасида 48 мингдан ортиқ ҳужжатлар мавжуд. Шунингдек, амалдаги ҳужжатлар сони 34 мингдан ортиқ. Бундан ташқари, яхлит ҳужжатлар – 28 мингдан, ўзгартириш ва қўшимчалар назарда тутувчи ҳужжатлар 5 700 дан зиёд.

Чат-ботнинг билимлар базаси 604 млн белгидан ортиқ бўлиб, ушбу платформани яратишда ҳуқуқ ва IT соҳасидаги тажрибали мутахассислар 5 ойдан ортиқ вақт давомида ишлашган. Шу билан бирга, барча технологиялар Open source манбаларидан фойдаланмасдан, бутунлай мустақил ишлаб чиқилган.

Чат-бот ҳозирда синов режимида ва ҳуқуқшунос-мутахассислар томонидан текширилмоқда. Тез орада барчага очилади.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон фуқароларига ҳуқуқий билимларни янада осон ва тезкор етказиб бериш учун мўлжалланган.

    Бошқа янгиликлар