АҚШ президенти Доналд Трамп Исроилга қурол етказиб беришга киритилган барча чеклов ва тўхталишларни бекор қилишга тайёрланмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп Исроилга қурол етказиб беришга киритилган барча чеклов ва тўхталишларни бекор қилишга тайёрланмоқда.
Дональд Трамп ўтган йили октябр ойидаёқ, инаугурация маросимидан сўнг дарҳол Жо Байден Исроилга ҳарбий техника ва ўқ-дорилар етказиб бериш бўйича киритган барча чекловлар ва кечикишларни олиб ташлашга ваъда берган эди.
Шу билан бирга, AҚШ президенти Доналд Трамп Байден маъмуриятининг Исроилга 2000 фунтлик бомба етказиб бериш бўйича қўйилган музлатишини ўзининг лавозимидаги илк кунларидаёқ бекор қилиши кутилмоқда, деб хабар берди душанба куни Walla News нашри Исроилнинг Вашингтондаги вакили билан суҳбатга таяниб.
Шунингдек, Трамп Байден маъмурияти томонидан Исроил босиб олган Ғарбий Соҳилдаги Исроил босиб олган ерларда фаластинликларга қарши зўравонлик ҳужумларида айбланган, янги кўчиб келган яҳудийларга нисбатан жорий қилган санкцияларни бекор қилиши кутилмоқда, деди Исроилнинг AҚШдаги элчиси Майк Херзог Walla News телеканалига берган интервьюсида.
Абдуллоҳ Саййид