Хусусан, эндиликда улар тегишли ташкилот объектларига тўсқинликсиз кириш, зарур ахборот билан танишиш, аниқланган коррупсиявий ҳолатлар юзасидан тақдимномалар киритиш ваколатига эга бўлмоқда.
Бундан ташқари, идоранинг биринчи раҳбарида коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланганда ёки жиноий гуруҳга раҳнамолик қилаётган деб ҳисоблаш учун етарли асос бўлганда, комплаенс бўйича ўринбосар юқори турувчи комплаенс хизмати билан келишган ҳолда тегишли ҳужжат ва маълумотларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тўғридан-тўғри тақдим этиши мумкинлиги белгиланди.
Комплаенс тузилмаларининг ҳимояси ҳам кучайтирилади. Хусусан, эндиликда уларга нисбатан жиноят иши фақат Бош прокурор томонидан қўзғатилиши мумкин. Мазкур янгиликлар давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши ички назоратнинг мустақиллиги ва самарадорлигини ошириш, шунингдек, комплаенс тизимларининг таъсирчан фаолият юритиши учун қўшимча ҳуқуқий кафолатлар яратишга хизмат қилади.






