АсосийЖАМИЯТ

АҚШ Олий суди грин карта эгаларини депортация қилиш тартибини енгиллаштирди.

Олий суднинг айрим аъзолари ушбу қарорга қарши чиққан.

'АҚШ Олий суди грин карта эгаларини депортация қилиш тартибини енгиллаштирди.'ning rasmi

АҚШ Олий суди федерал чегара хизмати ходимларига айрим ҳолатларда грин карта эгаларини мамлакатга киритмаслик ва уларнинг доимий яшаш мақомини бекор қилиш имконини берувчи қарор қабул қилди. Бу ҳақда ABC News хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур қарор жиноят содир этганликда гумон қилинаётган грин карта эгаларига нисбатан татбиқ этилади. Суд қарорига кўра, чегара хизмати ходимлари шахсни жиноят билан боғлиқ деб ҳисобласа, унинг АҚШ ҳудудига киришига рухсат бермаслиги мумкин.

Эътиборлиси, қарорда чегара хизмати ходимларидан шахснинг жиноят содир этганини тасдиқловчи аниқ далилларни тақдим этиш талаб қилинмайди. Бунда «ишониш учун етарли эҳтимолий асос» мавжуд бўлиши кифоя ҳисобланади.

Шу билан бирга, янги тартиб АҚШнинг кириш пунктларида грин карта эгаларига берилган қонуний доимий яшаш мақоми (LPR)ни бекор қилиш жараёнини ҳам соддалаштиради.

Амалдаги иммиграция қонунчилигига мувофиқ, АҚШдан қисқа муддатга чиққан грин карта эгалари мамлакатга қайтишда қайта кириш ҳуқуқини сақлаб қолади. Бироқ мазкур қоида жиноят содир этганликда айбдор деб топилган ёки айбини тан олган шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Олий суднинг айрим аъзолари ушбу қарорга қарши чиққан. Улар ҳукумат грин карта эгасининг қонуний доимий яшаш мақомини бекор қилишдан олдин унинг ҳақиқатда жиноят содир этганини исботлаши лозимлигини таъкидлаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Доллар курси кўтарилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 11:41

    Доллар курси кўтарилди

    Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 25 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    '“Талаба Expo–2026” касблар кўргазмаси бўлиб ўтади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 10:43

    “Талаба Expo–2026” касблар кўргазмаси бўлиб ўтади

    Жорий йилнинг 24–25 июнь кунлари “Келажакка қадам” дастури доирасида “Талаба Expo–2026” касблар кўргазмаси ташкил этилади.

    'Давлат идораларидаги комплаенс тузилмалари ҳимояси кучайтирилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 10:39

    Давлат идораларидаги комплаенс тузилмалари ҳимояси кучайтирилади

    Президент томонидан 22 июнда имзоланган тегишли Қонун билан давлат идоралари ва ташкилотлардаги комплаенс хизматларининг хавфсизлик кафолатлари белгиланди.

    'Мактабгача таълим йўналишида дуал таълимга қабул тугашига бир кун қолди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 10:07

    Мактабгача таълим йўналишида дуал таълимга қабул тугашига бир кун қолди

    Аризалар 25 июнь куни ҳам қабул қилинади ва шу санада рўйхатдан ўтиш якунланади.

    'Энди пора олганлар ва фирибгарлар муддатидан олдин озод қилинмайди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 08:34

    Энди пора олганлар ва фирибгарлар муддатидан олдин озод қилинмайди

    Мазкур ўзгаришлар коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш ва давлатга етказилган зарарнинг тўлиқ қопланишига эришиш мақсадида қабул қилинган.

    'Солиқ қўмитаси банк карталарига тушадиган йирик маблағлар ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 08:30

    Солиқ қўмитаси банк карталарига тушадиган йирик маблағлар ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди

    “Банк сири тўғрисида”ги Қонунга кўра, солиқ солиш масалалари бўйича банк сирини ташкил этувчи маълумотлар белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилиши мумкин.