АсосийСПОРТ

Ўзбекистон билан ўйинда Роналду янги тарих ёзди

Португалия миллий жамоаси сардори Криштиану Роналду Жаҳон чемпионати тарихида такрорланмас натижа қайд этди.

'Ўзбекистон билан ўйинда Роналду янги тарих ёзди'ning rasmi

ЖЧ–2026 гуруҳ босқичининг иккинчи туридан ўрин олган Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳисобни очган Роналду кўп ўтмай яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, дубль муаллифига айланди. Мазкур голлар нафақат Португалиянинг йирик ғалабасига ҳисса қўшди, балки 40 ёшли ҳужумчи учун тарихий аҳамият касб этди.

Гап шундаки, Роналду фаолияти давомида қатнашган олтита Жаҳон чемпионатининг ҳар бирида гол урган илк футболчига айланди. У 2006, 2010, 2014, 2018, 2022 ва 2026 йилги мундиалларда ўз номини тўпурарлар қаторига ёздириб, янги рекорд ўрнатди.

Бу борада унинг энг яқин таъқибчиси Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси бўлиб, у бешта Жаҳон чемпионатида гол уришга муваффақ бўлган.

Маълумот учун, кеча, 23 июнь куни Ўзбекистон миллий жамоаси Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг иккинчи турида Португалияга қарши майдонга тушди ва 5:0 ҳисобида мағлубиятга учради. Учрашувда ҳисобни 6-дақиқада Криштиану Роналду очган бўлса, 39-дақиқада ўзининг иккинчи голини киритди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Англия ғалаба қозона олмади, Панама жаҳон чемпионати билан хайрлашди'ning rasmi

    СПОРТ Бугун 05:33

    Англия ғалаба қозона олмади, Панама жаҳон чемпионати билан хайрлашди

    К гуруҳида Португалия Ўзбекистон терма жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди.

    'Колумбия ғалабаси Ўзбекистонга умид қолдирди'ning rasmi

    СПОРТ Бугун 04:11

    Колумбия ғалабаси Ўзбекистонга умид қолдирди

    Ўзбекистонда ҳали ҳам плей-офф умиди сақланиб турибди.

    'Каннаваро Португалиядан учралган йирик мағлубиятга муносабат билдирди'ning rasmi

    СПОРТ Бугун 02:59

    Каннаваро Португалиядан учралган йирик мағлубиятга муносабат билдирди

    Италиялик мутахассис матбуот анжуманида сўзга чиқиб, натижага қарамай шогирдларининг ҳаракатидан мамнун эканини таъкидлади.

    'Ўзбекистоннинг Португалияга қарши баҳси Португалия фойдасига ҳал бўлди'ning rasmi

    СПОРТ 23.06.2026 18:53

    Ўзбекистоннинг Португалияга қарши баҳси Португалия фойдасига ҳал бўлди

    Баҳсда Роберто Мартинес бошчилигидаги Португалия терма жамоаси устунлик қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

    'Каннаваро Португалияга қарши баҳс учун асосий таркибни эълон қилди'ning rasmi

    СПОРТ 23.06.2026 15:37

    Каннаваро Португалияга қарши баҳс учун асосий таркибни эълон қилди

    Учрашув олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бошланғич таркиби маълум қилинди.

    'Аргентина ва Франция биринчилардан бўлиб гуруҳдан чиқди'ning rasmi

    СПОРТ 23.06.2026 07:02

    Аргентина ва Франция биринчилардан бўлиб гуруҳдан чиқди

    Футбол бўйича жаҳон чемпионатида кеча, 22 июнь куни ўтказилган учрашувларда фаворит жамоалар навбатдаги ғалабаларини қайд этди.