АсосийЖАМИЯТ

Ашраф Хўжаев Эфиопияда расман элчилик фаолиятини бошлади

Ашраф Хўжаев Эфиопия Президенти Тайе Атске-Селассиега ишонч ёрлиқларини топширди.

'Ашраф Хўжаев Эфиопияда расман элчилик фаолиятини бошлади'ning rasmi

Учрашувда томонлар икки давлат ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Эфиопия раҳбари Ўзбекистоннинг мамлакатдаги биринчи элчиси тайинланганини юқори баҳолаб, муносабатлар янада мустаҳкамланишига ишонч билдирди. Бу ҳақда Dunyo Ахборот агентлиги хабар берди.

Ашраф Хўжаев эса Шавкат Мирзиёевнинг саломи ва эзгу тилакларини етказиб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини таъкидлади.

Эфиопия Президенти эса Шавкат Мирзиёевга икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга қаратилган ташаббуслари учун миннатдорлик изҳор этиб, ўзининг самимий тилакларини йўллади.

Маълумот учун, Ашраф Хўжаев 2024 йилдан буён Ўзбекистоннинг Қатардаги элчиси бўлиб ишлаб келмоқда. У, шунингдек, Жанубий Африка Республикаси ва энди Эфиопияда ҳам ўриндошлик асосида элчилик вазифасини бажаради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Эфиопия ўртасида дипломатик муносабатлар 1996 йил 15 июль куни ўрнатилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Энди пора олганлар ва фирибгарлар муддатидан олдин озод қилинмайди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 08:34

    Энди пора олганлар ва фирибгарлар муддатидан олдин озод қилинмайди

    Мазкур ўзгаришлар коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш ва давлатга етказилган зарарнинг тўлиқ қопланишига эришиш мақсадида қабул қилинган.

    'Солиқ қўмитаси банк карталарига тушадиган йирик маблағлар ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 08:30

    Солиқ қўмитаси банк карталарига тушадиган йирик маблағлар ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди

    “Банк сири тўғрисида”ги Қонунга кўра, солиқ солиш масалалари бўйича банк сирини ташкил этувчи маълумотлар белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилиши мумкин.

    'Нукуслик 11 ёшли бола Ўзбекистон – Португалия ўйинида расмий тўпни майдонга олиб чиқди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:00

    'Фарғонада 18 ёшли қизни Туркияга олиб чиқиб кетмоқчи бўлганлар қўлга олинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:18

    Фарғонада 18 ёшли қизни Туркияга олиб чиқиб кетмоқчи бўлганлар қўлга олинди

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

    'Ўзбекистоннинг икки қишлоғи Қирғизистон таркибига ўтди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:07

    Ўзбекистоннинг икки қишлоғи Қирғизистон таркибига ўтди

    Айни пайтда Ўзбекистон расмий идоралари мазкур масала юзасидан баёнот бермаган.

    'Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилган фирибгарлар аниқланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:03

    Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилган фирибгарлар аниқланди

    Mазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган.