АсосийДунё

Японияда кекса аёллар атайлаб қамоққа тушишга уринмоқда

Кекса ва ёлғиз аёллар қашшоқликдан қутулиш учун атайлаб майда жиноят содир этиб, қамоқхонага тушишга уринмоқда.

'Японияда кекса аёллар атайлаб қамоққа тушишга уринмоқда'ning rasmi

Япониянинг энг катта аёллар қамоқхонасида маҳкумларнинг ёши каттариб бораётгани бўлиши сўнгги йилларда жиддий ижтимоий муаммога айланди. CNN хабарига кўра, мамлакатдаги аёллар қамоқхоналарида 65 ёшдан ошган маҳкумлар сони сезиларли даражада ошган, бу мамлакатнинг умумий демографик ўзгаришлари билан боғлиқ.

Ёши катта маҳкумларнинг асосий қисми жиноят содир этишга мажбур бўлган аёллар бўлиб, уларнинг аксарияти ижтимоий иҳоталаниш, молиявий қийинчиликлар ва ёлғизлик туфайли қамоққа тушган. Улар орасида майда ўғирликлар содир этган ёлғиз аёллар кўпчиликни ташкил қилади. 

Энг аянчлиси, Японияда кекса ва ёлғиз аёллар қашшоқликдан қутулиш учун атайлаб майда жиноят содир этиб, қамоқхонага тушишга уринмоқда. Бу ерда текин ётоқ жой, уч маҳал овқат ва тиббий парвариш таъминланиши, энг муҳими, одамлар орасида, ёлғизликдан қийналмай умргузаронлик қилиш кексаларни шунга мажбур қилмоқда. 

Маълумотларга кўра, Японияда ёлғиз қолаётган ва турли ижтимоий қийинчиликларга дуч келаётган кексалар сони ортиб боряпти. Бу нафақат жамиятдаги ёлғизлик муаммосини, балки пенсия тизимидаги етишмовчиликларни ҳам очиб бермоқда. Қамоқхоналардаги кексаларга тиббий ёрдам кўрсатиш, уларнинг руҳий ҳолатини назорат қилиш каби чоралар ҳукумат учун қўшимча харажатлар талаб қилади.

Токио университети профессори Миёко Хаяшининг фикрича, бу тенденция нафақат қонунбузарликка қарши кураш, балки кексаларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтиришни ҳам талаб этади. Унинг айтишича, кексаларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашувчи дастурлар яратилиши зарур.

Японияда ёши катта аҳолининг жадал ўсиши нафақат иқтисодий, балки ижтимоий тизимларни ҳам жиддий ўзгаришларга мажбур қилмоқда. Мамлакатдаги демографик таназзул ижтимоий хавфларга сабаб бўлиши мумкин, деб таъкидлайди экспертлар.

Бу ҳолат Япониядаги демографик вазият ва унинг жамиятга кўрсатаётган таъсирини янада чуқур ўрганишни талаб қилмоқда.

                                      Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳиндистонда жазирама иссиқ 16 кишининг умрига зомин бўлди'ning rasmi

    Дунё 25.05.2026 17:07

    Ҳиндистонда жазирама иссиқ 16 кишининг умрига зомин бўлди

    Ҳудудда ҳаво ҳарорати айрим жойларда 45 даражадан ошиб кетмоқда.

    'Японияда ноқонуний мигрантлар ижтимоий тармоқлар орқали кузатилади'ning rasmi

    Дунё 25.05.2026 15:43

    Японияда ноқонуний мигрантлар ижтимоий тармоқлар орқали кузатилади

    Асосий эътиборни ҳужжатларсиз ишлаётган мигрантларни ёллаётган иш берувчиларга қарши курашга қаратмоқда.

    'Конгода Эбола хавфи ортиб бормоқда'ning rasmi

    Дунё 25.05.2026 15:36

    Конгода Эбола хавфи ортиб бормоқда

    Эбола вируси тарқалиши оқибатида вафот этганлар сони 204 нафарга етди.

    'Telegram жорий йилда 20 миллиондан ортиқ канални ўчириб ташлади'ning rasmi

    Дунё 25.05.2026 12:35

    Telegram жорий йилда 20 миллиондан ортиқ канални ўчириб ташлади

    27 июль куни мессенжер рекорд даражада – 402 мингдан ортиқ канал ва гуруҳни блоклади.

    'Дания хат юбориш амалиётини тўхтатади'ning rasmi

    Дунё 25.05.2026 12:35

    Дания хат юбориш амалиётини тўхтатади

    Дания миллий почта оператори “Post Nord” рақамлаштиришга ўтиш жараёнида қоғоз хат етказиб берилишини бутунлай чекламоқчи.

    'Зеленский: Украина муросага тайёр, аммо шармандали тинчликка эмас'ning rasmi

    Дунё 25.05.2026 12:35

    Зеленский: Украина муросага тайёр, аммо шармандали тинчликка эмас

    Украина Президенти Владимир Зеленский тинчлик шартномаси бўйича музокаралар 90 фоиз якунланганини, бироқ Киев фақат кучли ва адолатли ҳужжатни имзолашини маълум қилди.