АсосийДунё

Трамп "қора шаҳзода"дан яна 1,5 трлн доллар сўради

АҚШ президенти Саудия инвестицияларини кескин ошириш таклифини билдирди.

'Трамп "қора шаҳзода"дан яна 1,5 трлн доллар сўради'ning rasmi

АҚШ Президенти Дональд Трамп Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан учрашув чоғида мамлакат иқтисодиётига киритиладиган инвестициялар миқдорини 1,5 трлн долларгача ошириш таклифини илгари сурди. Трампга кўра, бу таклиф уларнинг биргаликдаги суратга тушиш жараёнида айтилган.

Давлат раҳбарининг айтишича, валиаҳд шаҳзода таклифни дарҳол тасдиқламаган, бироқ "ўйлаб кўриши керак бўлган жиҳатлар" борлигини билдирган. Шунга қарамай, Трамп АҚШ бу музокаралар натижасида "нимадир олиши"га умид қилаётганини таъкидлади.

Аввалроқ Трамп бин Салман АҚШга 600 млрд доллар инвестиция киритишга розилик билдиргани, бу миқдор 1 трлн долларгача етиши мумкинлигини айтганди. 

Шунингдек, АҚШ Саудия Арабистонига янги авлод микручипларини етказиш бўйича рухсатнома устида ишлаётгани ҳам қайд этилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп урушни тўхтатишга ваъда берди'ning rasmi

    Дунё 20.11.2025 19:30

    Трамп урушни тўхтатишга ваъда берди

    Биз ушбу ваҳшийликларга чек қўйиш ва айни пайтда вазиятни барқарорлаштириш учун Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Миср ва Яқин Шарқдаги бошқа ҳамкорлар билан ишлаймиз”, дея ваъда бермоқда Трамп.

    'Марказий банк валюта курсларини эълон қилди'ning rasmi

    Дунё 20.11.2025 16:42

    Марказий банк валюта курсларини эълон қилди

    Доллар қимматлашди, евро арзонлашди, олтин нархи ошди.

    'Дунё бўйича қашшоқлик чегарасида яшаётган болалар неча нафарга етгани очиқланди'ning rasmi

    Дунё 20.11.2025 15:41

    Дунё бўйича қашшоқлик чегарасида яшаётган болалар неча нафарга етгани очиқланди

    Энг юқори кўрсаткичлар Африка ва Жанубий Осиёда қайд этилган.

    'Исроил Ливан жанубидаги “Ҳизбуллоҳ” нишонларига яна зарбалар берди'ning rasmi

    Дунё 20.11.2025 13:22

    Исроил Ливан жанубидаги “Ҳизбуллоҳ” нишонларига яна зарбалар берди

    18 ноябрь куни Исроил армияси Ливан жанубида жойлашган “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатига тегишли ҳарбий объектларга ҳаводан зарбалар йўллади.

    'Россия АҚШдан ҳеч қандай расмий хабар олмаган'ning rasmi

    Дунё 20.11.2025 11:04

    Россия АҚШдан ҳеч қандай расмий хабар олмаган

    Мария Захаровага кўра, бу ҳақдаги хорижий ОАВ хабарлари ишончли манбага таянилмаган бўлиши мумкин.

    'Қозоғистонда вирус кескин ошди'ning rasmi

    Дунё 20.11.2025 10:18

    Қозоғистонда вирус кескин ошди

    Бир қанча мактаблар масофавий таълимга ўтди.