АсосийЖамият

Оролбўйи минтақасида тиббий хизмат сифати оширилади

Бу бўйича Президент қарори эълон қилинди.

'Оролбўйи минтақасида тиббий хизмат сифати оширилади'ning rasmi

“KfW” банки (Германия Федератив Республикаси) иштирокидаги “Оролбўйи минтақасида тиббий хизмат сифатини ошириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-18-сон, 22.01.2025 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди. 

Қарорга кўра, “Оролбўйи минтақасида тиббий хизмат сифатини ошириш” лойиҳаси бўйича қуйидагилар тасдиқланди:

лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари;

лойиҳани амалга ошириш доирасида “KfW” банкининг қарзларини қайтариш, шу жумладан, қўшимча ҳақ ва фоизлар тўлашнинг прогноз жадвали;

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти тиббиёт муассасалари учун харид қилинадиган тиббий жиҳозлар тақсимоти;

харид қилинадиган махсус автотранспорт воситаларининг ҳудудлар бўйича тақсимоти.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш ҳамда мувофиқлаштириш, грантлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Харидлар маркази” давлат муассасаси Лойиҳани амалга ошириш доирасида тузилган шартномалар бўйича юк қабул қилувчи контрагент ҳисобланади.

Адлия вазирлиги Ўзбекистон ва “KfW” банки ўртасида имзоланган қарз ва грант битимлари бўйича юридик хулоса беради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Навоийда "Қизил китоб"га киритилган 15 та илонни ноқонуний олиб кетаётган шахс ушланди'ning rasmi

    Жамият 02.06.2025 17:58

    Навоийда "Қизил китоб"га киритилган 15 та илонни ноқонуний олиб кетаётган шахс ушланди

    Қўшни давлат фуқароси илонларни республикадан олиб чиқмоқчи бўлаётганда, "Навоий" чегара божхона постида тўхтатиб қолинган.

    'Инкор қилиб бўлмас тарихий ҳақиқат: сунъий интеллектга Шарқда асос солинган!'ning rasmi

    Жамият 02.06.2025 16:45

    Инкор қилиб бўлмас тарихий ҳақиқат: сунъий интеллектга Шарқда асос солинган!

    Рақамли технологиялар, сунъий интеллект ва шу каби оламшумул кашфиётларнинг асл негизи Европада эмас, Шарқда – Ал-Хоразмий томонидан кашф этилган.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилишда давом этмоқда'ning rasmi

    Жамият 02.06.2025 15:57

    Долларнинг расмий курси кўтарилишда давом этмоқда

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Ўзбекистон фуқаролари БАА аэропортларида ушлаб турилгани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият 02.06.2025 15:51

    Ўзбекистон фуқаролари БАА аэропортларида ушлаб турилгани бўйича изоҳ берилди

    ТИВ вакили фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча чоралар кўрилаётганини маълум қилди.

    'Самарқанддаги мактабда 18 ёшли қиз тенгдошларини калтаклади'ning rasmi

    Жамият 02.06.2025 13:42

    Самарқанддаги мактабда 18 ёшли қиз тенгдошларини калтаклади

    Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси расмий баёнот берди.

    'Бухорода 20 нафар болани Damasʼда боғчага олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди'ning rasmi

    Жамият 01.06.2025 22:23

    Бухорода 20 нафар болани Damasʼда боғчага олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди

    Яна бошқа бир ҳолатда Damasʼда 16 нафар бола билан ҳаракатланаётган ҳайдовчи қўлга тушди.