21 январь куни АҚШ дори воситалари ва озиқ-овқат бозорини назорат қилиш Федерал бошқармаси депрессияни даволаш учун бурун спрейи тасдиқлаганини маълум қилди. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.
Асосий депрессив бузулиш (MDD) АҚШда энг кенг тарқалган руҳий касалликлардан бири бўлиб, мамлакатда 21 миллионга яқин фуқаролари ундан азият чекмоқда. MDD туфайли иш тартибининг бузилиши иқтисодиётга жиддий зарар етказмоқда, шунинг учун кўпроқ компаниялар клиник депрессия билан оғриган одамларни ножўя таъсирларни келтириб чиқармасдан даволайдиган ёки ҳеч бўлмаганда енгиллаштирадиган дори-дармонларни ишлаб чиқиш устида ишламоқда.
“Spravato” таркибидаги асосий фаол модда эскетамин бўлиб, оғиз орқали қабул қилинган бошқа антидепрессантлар билан биргаликда депрессияни даволашда қўшимча компонент сифатида 2019 йилда АҚШда фойдаланиш учун тасдиқланган.