АсосийДунё

Туркиядаги турар-жой биноси қулаб тушди

Ҳодиса оқибатида камида 5 киши қулаган уй остида қолгани айтилмоқда.

'Туркиядаги турар-жой биноси қулаб тушди'ning rasmi

Туркиянинг Коня вилоятида тўрт қаватли эски уй қулаб тушди. Фавқулодда хизматлар қидирув-қутқарув операциясини бошлади, деб ёзади Yeni Safak газетаси.

Ҳозирда ҳодиса жойида фавқулодда хизматлар ходимлари вайроналар остидаги инсонларни чиқариш бўйича иш олиб бормоқда. Айни вақтда ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот йўқ, аммо камида беш киши қулаган уй остида қолгани, улардан икки нафари қутқарилгани айтилмоқда. Бинонинг қулашига нима сабаб бўлгани аниқланмаган.

“Бизнинг ишимиз давом этмоқда. Илтимос, Бейшеҳир кўчасида тирбандлик бўлмаслиги учун эҳтиёт бўлайлик”, деди муниципалитет мери Уғур Иброҳим Олтой.

Туркия зилзилани бартараф этиш агентлиги (AFAD), воқеа жойига жами 200 нафар AFAD ходими, ўт ўчирувчилар, полиция, 112 тез ёрдам бригадаси ва шаҳар хизматлари юборилганини маълум қилди. Газетанинг ёзишича, вайроналар остидан икки киши тириклайин чиқариб олинган.

    Бошқа янгиликлар