BBC хабар беришича, у шунингдек ўқотар қуролдан фойдаланиш ва оғир жиноят содир этиш мақсадида қуролни штатлараро ташиш каби моддалар бўйича ҳам айбланмоқда. Ушбу айбловлар бўйича унга 10 йилгача қамоқ жазоси таҳдид қилмоқда, агар Президентга суиқасд қилишда айбдор деб топилса, умрбод қамоқ жазоси тайинланиши мумкин. Ҳозирча Аллен барча айбловларни рад этмоқда.
Прокуратура маълумотига кўра, у ҳужумни амалга ошириш учун бир нечта штатларни кесиб ўтган. Унинг ёнидан 12 калибрли помпа милтиғи, учта пичоқ ва бошқа қуроллар топилган.
Ҳодиса 26 апрелга ўтар кечаси Washington Hilton меҳмонхонасидаги банкет залида содир бўлган. 31 ёшли, Калифорнияда яшовчи Аллен меҳмонхонада хона банд қилган ва зал кириш қисмида АҚШ Махфий хизмати ходимига қарата ўқ узган. У воқеа жойида қўлга олинган.
Кейинроқ Дональд Трамп ушбу ҳужум Эрон билан боғлиқ эмаслигини тахмин қилди.






