АсосийЖамият

Қуръони Каримнинг ўзбек тилидаги тўртта таржимаси топилди

Тарихда буюк ҳукмдорлар Қуръони Карим қўлёзмаларини нафақат кўчиртириш, балки унинг маъносини англашга ҳам алоҳида эътибор қаратишган.

'Қуръони Каримнинг ўзбек тилидаги тўртта таржимаси топилди'ning rasmi

Сомонийлар давридан бошлаб, баъзи қўлёзмаларда сатр ости таржималари ҳам яратилган. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази мутахассислари ана шундай таржималарни ўрганмоқда.

Ҳозиргача Сомонийлар, Қорахонийлар, Ғазнавийлар, Салжуқийлар, Хоразмшоҳлар ва Темурийлар даврига оид туркий таржимали Қуръон қўлёзмалари аниқланди. Яқинда озарбайжонлик мутахассислар эски ўзбек тилида битилган яна тўртта Қуръон таржимаси ҳақида маълумот бердилар.

Улардан бири Муҳаммад ибн Шайх Юсуф ал-Оборий томонидан кўчирилган бўлиб, Темурийлар даврига тегишлилиги аниқланган. Бу қўлёзма Эрондаги Машҳад шаҳрида жойлашган Остонаи Қудси Ризавий марказий кутубхонасида сақланмоқда.

XVII асрга оид яна бир Қуръон қўлёзмаси Шайбонийлар даврига тегишли деб тахмин қилинмоқда. Бу нодир қўлёзма ҳозирда Иорданиядаги "Ислом билимлари" жамғармаси фондида сақланмоқда.  

Эски ўзбек тилидаги учинчи қўлёзма эса Сафавийлар ёки Шайбонийлар даврига оид бўлиши мумкин. Ушбу таржимада туркий тилнинг ўғуз лаҳжаси унсурлари ҳам учрайди.

Тўртинчи қўлёзма ҳам худди шу шаклдаги таржимани ўз ичига олган бўлиб, Али Шайх Фазлуллоҳ томонидан XVI асрда кўчирилган. У ҳам Эронда сақланмоқда. Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизматига кўра, тадқиқотчилар ушбу қўлёзмаларни кенг ўрганиш ишларини давом эттирмоқда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:06

    'Киберхавфсизлик маркази тизимларига киберхужум бўлгани ҳақидаги хабарлар рад этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:26

    Киберхавфсизлик маркази тизимларига киберхужум бўлгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотлар асоссиз экани маълум қилинди.

    'Оҳангаронда ППХ ходими 14 ёшли қизларга тегажоғлик қилганликда гумонланмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:02

    Оҳангаронда ППХ ходими 14 ёшли қизларга тегажоғлик қилганликда гумонланмоқда

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаат ортидан расмий текширув бошланди.

    'Сирдарёда солиқ ходими пора билан ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:08

    Сирдарёда солиқ ходими пора билан ушланди

    Тезкор тадбирда Сирдарё вилояти Солиқ бошқармаси мансабдори 10 млн сўмлик тилла тақинчоқни олаётганда қўлга тушди.

    'Ҳаж зиёрати баҳонасида 9 минг долларлик фирибгарлик фош этилди'ning rasmi

    Жамият 28.04.2026 09:43

    Ҳаж зиёрати баҳонасида 9 минг долларлик фирибгарлик фош этилди

    Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Самарқандда 11 та газ шохобчаси нарх оширгани учун жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият 28.04.2026 08:37

    Самарқандда 11 та газ шохобчаси нарх оширгани учун жаримага тортилди

    Фуқаролар метан нархи қўшни туманларга нисбатан қимматлиги ва кескин ошганидан шикоят қилган.